Александр Хомяков: “Йигитлар қўлларидан келган ишни қилишди"

Narzulla Saydullayev
26 июн 2015, 20:49
"Машъал" - "Локомотив" (1:3) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Александр Хомяков қатнашди.
"Афсуски бугун мухлисларимизни қувонтира олмадик. Бундай тарзда мағлубиятга учраш жуда аламли. Йигитлар ҳаракат қилишди, улар қўлларидан келганича ўйнашди. Бир қатор вазиятлар яратдик. Яна бир бор пенальтидан гол ура олмадик. Рақибнинг класси биздан юқори эди. Бизга омад етишмаяпти.

Пенальтини тепадиган футболчилар бор Ҳасанов, Тўраев ва Шайманов. Шулар 11 метрли жарима тўпини тепишади.

Комилов ва Ҳамроев жароҳатлари туфайли майдонга туша олишмади. Бу мавсумда жуда кўплаб футболчиларимиз жароҳатга йўлиқишди. Ҳимоячилар етишмовчилиги жуда ҳам билинди", - дейди Хомяков.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia