UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  0 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  0 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  10 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  3 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  12 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  7 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  19 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  25 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  13 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  1 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гаплари нотўғри талқин қилинган  13 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  5

Александр Хомяков: "Ҳозирги ҳолатимизда бир очко қўлга киритиш ёмон эмас" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Ҳозирги ҳолатимизда бир очко қўлга киритиш ёмон эмас"

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Машъал" - "Навбаҳор" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков фикрларини билдирди.





"Ҳаммасини кўрдингиз. Очко жуда зарур эди. Гарчи ғалабага муносиб ўйнамаган, вазиятлар кам яратган бўлсакда 1 очко ишладик. Иккинчи бўлимда легионер ҳужумчимизда вазият юзага келганди. Охирги 3та учрашувда мағлубиятга учраган эдик. Энди эса очко ишлашни уддасидан чиқа олдик. Бу бизга ёрдам беради, деб ўйлайман. Ҳар бир ўйинга финалдек муносабатда бўляпмиз. Ҳаракат қиламиз, ишлаймиз. Йигитларга эътирозим йўқ. Тўғри бироз агрессивлик етишмаяпти",- дейди Александр Хомяков. 

- "Машъал" ўз майдонида ишончли ўйнайдими ёки сафарда?

- Сафарда бизга қарши ҳужумкор ва тажоввузкор ўйнашади. Қарши ҳужумларда имкониятимиз бўлади. Уйда эса тўп билан кўпроқ муомалада бўлишимиз талаб қилинади. Ҳужумларда ижодкорлик етишаётгани йўқ. 

- "Навбаҳор" билан дуранг сизни қониқтирдими?

- "Навбаҳор" кучли жамоа. Улар яхши ҳимояланади. Ғалаба учун ўйнамаганимиз кўринди. Лекин айни пайтдаги ҳолатимизда бир очкони қўлга киритиш ёмон эмас. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика