UZ

Сўнгги янгиликлар

23:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" билан ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда очко йўқотди  33 23:09"Ливерпуль” Нидерландия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 22:28Эрон Про лигаси. "Истиқлол" кутилмаганда меҳмонда "Пайкан"га мағлуб бўлди  1 21:30"Ал Ҳилол" Бенземанинг трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 21:00АПЛ. "Астон Вилла" ўз уйида ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказган "Брентфорд"га мағлуб бўлди, МЮ эса ғалабага эришди ва тўртинчи ўринга кўтарилиб олди  27 20:09Ла Лига. "Реал" 90+10 дақиқада гол уриб, ўн киши бўлиб қолган "Райо Вальекано"ни мағлубиятга учратди  273 19:52Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби маълум  21 19:13Икарди Европанинг топ клубига ўтиши мумкин  2 18:28Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "Яйпан", ОКМК ўринбосарларида ғалаба ва бошқа натижалар  4 18:19"Бавария" "Манчестер Сити" ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  3 16:40"Ман Сити" футболчиси “Ноттингем Форест”га ўтди  1 15:47“Бавария” футболчиси “Рома”га ўтмоқда  4 15:10"Арсенал" АПЛда ғалаба қозонмаса, Артета ишдан бўшатилиши мумкин  15 14:35Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди  47 13:58"Атлетико" 40 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  6

Александр Хомяков: "Ҳаммаси режамиз бўйича кетди" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Ҳаммаси режамиз бўйича кетди"

"Металлург" устидан қозонилган йирик ғалабадан (5:0) сўнг "Андижон" устози Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

Александр Хомяков: "Ишончли ғалабага эришдик, етарлича гол уришга муваффақ бўлдик. Ўйиндан кўнглим тўлди. Йигитлар яхши таассурот қолдиришди. Тактика бўйича тўғри ўйнадик. Осон бўлди дея олмайман, "Металлург"нинг кучли ва кучсиз томонлари бор. Тезкор гол урганимиз бизга катта фойда берди. Футболчилар кўрсатмаларимни аниқ бажаришди. Бу ғалабани мухлисларга бағишлаймиз.

- Бугунги баҳсда йирик ҳисобдаги ғалаба бўлишини кутганмидингиз?

- Доимо ғалабани мақсад қиламиз. Катта эътибор ўйиннинг дастлабки 10 дақиқасида қаратилган эди, шу вақт ичида гол уришга ҳаракат қилгандик ва буни уддаладик. Ҳаммаси режамиз бўйича кетди.

- Рубин Хебай ҳақида нима дея оласиз?

- Бугун йигитлар у учун ўйнашди, у йигитлар учун ўйнади. Хебайни ажратиб кўрсатсам бўлади. Унинг ўйини ўхшади ва бундан хурсандман. Барча футболчилардан кўнглим тўлди.

- "Андижон" қачон ўз стадионида ўйнайди?

- Бу борада аниқ жавоб бера олмайман. Стадионда ишлар кетяпти, биз ҳам тезроқ ўз аренамизда ўйнашни хоҳлаймиз. Май охирида дейишганди. Андижонда мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши янада кучли бўлади, аммо ҳозир ҳам улар борини бериб бизни олдинга чорлашмоқда.

- "Металлург" сўнгги турда АГМКни ютди, аммо бугун мағлуб бўлди...

- Ҳар бир жамоани кучли ва кучсиз томонлари бор. "Металлург" ёмон жамоа эмас, улар ҳали кўпчиликнинг "қонини ичади".


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика