

"Шогирдларимни бугунги ғалаба билан табрикламоқчиман. Улар анча меҳнат қилишди. Бугун анчагина қийин баҳс бўлди. Қолаверса ҳаво ҳарорати ҳам жуда иссиқ бўлди. Бу ҳам футболчиларга ўз таъсирини кўрсатмай қўймади. Бизнинг вазифамиз майдон марказини тўлиқ назорат қилиш эди ва мақсадимиз фақат ғалаба эди. Буни уддасидан чиқдик деб ўйлайман. Тезкор гол урдик афсуски тезкор гол ҳам ўтказдик, шогирдларим характер кўрсатишди ва ғалаба қозонишди", - дейди Хомяков.




