UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  13 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  1 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   7 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  6 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  16 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  130 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  2 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  8

Александр Хомяков: "Бундай шиддатли ўйинларда бироз вақт чўзиш нормал ҳолат" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Бундай шиддатли ўйинларда бироз вақт чўзиш нормал ҳолат"

Coca Cola Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Андижон" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз...

- Ўзингиз гувоҳи бўлганингиздек, анча жиддий ўйин бўлди. Бугунги учрашув турнир жавдалига катта тасъир ўтказарди. Дерби бўлгани учун ҳам босим юқори эди. Ўйинга келадиган бўлсак, "Нефтчи" кўп вазият яратди. Лекин биз яхши ҳимоялана олдик. Биринчи бўлимда майдон марказини тўлиқ рақибга бериб қўйган эдик, шу сабабдан анча қийналдик. Нима бўлганда ҳам бугун бир очко қўлга киритдик.

- Тоировнинг биринчи бўлимдаги вазияти ва ўйин давомида вақтни атайлаб чўзилиши ҳақида фикрингиз...

- Биз майдон ўртасида жуда суст ўйнадик, шу сабабдан кўп хатога йўл қўйдик. Ўйинни ўзингиз томоша қилдингиз. Бундай юқори тезликда ўтадиган баҳсларда бироз вақт чўзиш нормал ҳолат. Бундай ўйинларда ҳамма усуллар фойдали. Рақиб бизни анча қийнади, шу сабаб иккинчи бўлим ўртасида уч марказий ҳимоячи билан ўйнашни бошладик. Дарвозабонимиз ҳам бугун бизни қутқарди.

- Сардор Азимов сўнгги ўйинларда жуда эмоционал бўлиб қолган. Унда қандайдир психологик муаммо борми?

- Бундай ўйинлар эмоцияга бой бўлади. Аммо профессионал футболчи ҳар доим эмоцияларини жиловлай олиши керак. Унинг бугунги ҳулқи ярашмади. У яқиндагина қизил карточка олган эди, шу сабабдан бугун ўзини яхшироқ томонлама кўрсатмоқчи эди.

- "Андижон" жамоаси ўз услубини мавсум охирига қадар ўзгартирмайдими? Кейинги учрашувларда дарвозабон клубни қутқаролмай қолиши мумкин, чемпионат сўнгида эса ҳар бир жамоа борини бериб ўйнайди...

- Биз ҳозир ҳужумда муаммога дуч келмоқдамиз, буни яширмайман. Бироқ "Нефтчи" жамоаси уч ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. Бу дегани, рақиблар "Нефтчи" жамоасига қарши анча зич ҳимояланишмоқда. ОКМК беш нафар ҳимоячи билан ўйнади. Мавсум сўнги деяпсиз, лекин ҳозир ҳам жамоалар натижа учун ўйнамоқда. Ҳозирги кунда кўпроқ натижа муҳим бўлиб қолди. Иккинчи даврада "Нефтчи" жамоаси позицион ҳужумини анча яхшилаб олибди. Бугун уларга қарши ҳимояланиш осон бўлмади.

- Охирги дақиқаларда ҳимоячилар тўпга эга чиқиши билан дарҳол уни тепиб юборди. Бу сизнинг кўрсатмангизмиди?

- Ўзингиз кўрдингиз-ку, ўйин шунга мажбур қилди. Биз ўзимиз дарвозага яқин ҳимояландик ва бу хато эди. Дарвозага яқин ўйнаш тўғри қарор эмас, бироқ рақиб темпини пасайтиришимиз лозим эди. Биз сўнгги дақиқаларда ҳисобни сақлаб қолиш учун ўйнадик.

- "Андижон" жамоаси жорий мавсум ўзидан кучлироқ рақиблардан кўп очко тортиб олди. Ушбу натижалардан сўнг жамоангиз ТОП олтилик учун курашадими ёки ҳозирги натижалар ҳам қониқарлими?

- Ҳар бир жамоа энг яхши натижани қайд этишни мақсад қилади ва биз ҳам бундан мустасно эмасмиз. Ўйинга баҳо берсак, мен ҳам доим ҳам намойиш этаётган ўйинимиздан қониқмайман. Кўпроқ ҳужумга ўтишни истар эдим, аммо шундай ўйнашга мажбур бўляпмиз. Биз кўп нарса истаймиз, лекин барча режаларимизни амалга ошириш имконсиз. Мен жамоамнинг кучли тарафларига таяниб ўйин тузаман. Биз ҳимояда яхши ўйнаяпмизми, ушбу услубда қолишимиз ва очколар тўплашимиз муҳимроқ.


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика