UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20ЎФА нега жим?  1 19:04Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" (матнли трансляция)  11 19:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  7 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  4 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  12 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  46 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  15 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0

Александр Хомяков: "Бугунги ўйинда ҳеч нарса ўхшамади, нима бўлганини тушуна олмаяпман" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Бугунги ўйинда ҳеч нарса ўхшамади, нима бўлганини тушуна олмаяпман"

Суперлига 15-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Андижон" учрашувидан сўнг (2:0) меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

-  Нима ҳам дейишим мумкин? Бизда кўп нарса ўхшамади. Рақиб эса ғалабага мос ўйин кўрсатди ва ғалаба қозонди. 

-  Бугун «Андижон»да биринчи даврадаги ўйинлар билан солиштирганда тажовузкорлик кўзга ташланмади. Сабаби нима билан болиқ?

-  Албатта, бу ерда нима бўлганини ўзим ҳам тушунмай қолдим. Балки бу руҳият билан боғлиқдир. Ҳимояда асабий ўйин кўрсатдик. Икки нафар марказий ҳимоячиларимиз ҳаводаги ҳужумларда рақибга ўйинни бой беришди, деб ўйлайман. Қарши ҳужумларда натижага эришишни режалаштиргандик. Қанотларда фаоллик кўрсатиши керак бўлган футболчиларимиз ҳам биз кутган ўйинни намойиш қила олмадилар. Голларни стандарт вазиятлардан ўтказиб юбордик. Жамоамиз кўнгилдагидек ўйин кўрсата олмади. Ҳужумларимиз ҳам самарасиз бўлди. Режалаштирилган футболимизни ўйнай олмадик. Юқорида айтганимдек, аввалги ўйинларга нисбатан солиштирганимизда ўзим ҳам бугун нима бўлганини тушуна олмаяпман. Ўйинимиз умуман қовушмади. Ҳозир бирор фикр билдиришим қийин. Ўйинни яхши ташкил қила олмадик. Бугунги учрашувда бизда ҳеч нима ўхшагани йўқ. Учрашувдан аввал йигитлар билан қандай ҳаракат қилишимиз кераклиги хусусида гаплашгандик, келишгандик. Лекин майдонда амалга ошмади. 

-  Танаффусда футболчиларга қандай кўрсатмалар бергандингиз? Қандай режалар бор эди? Чунки иккинчи бўлим бошидаёқ тезкор гол ўтказиб юбординглар.

-  Шу жиҳат алам қиладида. Танаффус чоғида етарлича кўрсатма ва маслаҳатлар бергандик. Рақибга ўйин бермасдан, тажовузкур ўйин намойиш қилишимиз керак эди. Ҳужумларни ташкил қилишда ҳам бир қатор режаларимиз бор эди. Лекин бу режалар ҳам ўхшамади. Айбни бирор-бир футболчига ағдара олмайман. Ҳозир мағлубият сабабларини таҳлил қилиб чиқиш зарур.

-  Захирадан майдонга тушганлар ўйинни қанчалик кучайтира олди ҳамда иккинчи даврада таклиф қилинган Вагиз Галиулин ва Любиша Петсел ҳақида нима дея оласиз?

-  Ўйинчилар ҳаракат қилишди, аммо натижа биз ўйлагандек бўлмади. Очиқчасига айтадиган бўлсак, ўзгаришларимиз ҳам етарлича натижа бермади. Захирадан майдонга тушганлар фаолроқ, бошқаларга ўрнак бўлиб ўйинни қўлга олишлари керак эди. Ҳа, фаол бўлишга интилишди, бироқ рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар ярата олмадик. Рақиб ҳам яхши ҳимояланди.

-  Охирги пайтларда Фарҳод Бекмуратов нега майдонга туширилмаяпти? 

-  Бошқа футболчиларга ҳам имконият беришга қарор қилгандик. Ким захирада қолади, ким асосий таркибда тушади, буни вазиятдан келиб чиқиб аниқлаймиз.



Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика