Александр Хомяков: "Асосий эътиборни ҳимояга қаратиб, рақибни қарши ҳужумда жазолашни мақсад қилгандик"

Narzulla Saydullayev
12 авг 2019, 10:15
"Металлург" - "Андижон" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози ўз фикрларини билдирди.

Албатта, шубҳасиз хурсандман. Киритилган ғалаба учун ўз шогирдларимга миннатдорчилигимни билдираман. Сафарда ҳам ғалаба қозона олишимизни амалда исботлаганлари учун, иродаларини ишга солишгани учун уларга раҳмат айтмоқчиман. Улар кўрсатган кўрсатмаларимни бажара олишди. Рақибни заиф нуқтасини топа олдик. Рақиб бир киши кам бўлиб қолгани учун, қолаверса, ўз майдонида мағлуб бўлаётганлиги учун бор эътиборини ҳужумга қаратди. Биз ҳимояга урғу бериб, қарши ҳужумда рақибни жазолашни кутдик. Мақсадимизга эришдик. Мухлисларга алоҳида раҳмат айтишим керак, олис йўл бўлса ҳам бизни қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюрганларига. Кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.

- Гарчи "Металлург" бир киши кам ҳаракат қилган бўлса-да, шогирдларингизни ўйин вақтини атайин чўзгандек туюлди. Бу ҳақда нима дейсиз?

- Сиз ҳақсиз. Футболчилар жисмонан толиқиб қолишмоқда. Сабаби, тақвимнинг тиғизлиги. Асосий урғуни футболчиларни тикланиш жараёнига қаратяпмиз. Шу сабабли, футболчиларни мушаклари тортиб қолмоқда. Қайтариб айтаман, ҳозир ўйин сифатидан кўра бизга кўпроқ ғалаба керак. Вазиятимиз шунақа.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Металлург” матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›