
- Биз учун оғир учрашув бўлишини билардик. Чунки “Андижон” жамоаси бунгача очкосиз эди. Ўз навбатида биз ҳам ҳали ғалаба қўлга киритмагандик. Шу сабабли ўйин осон кечмасди ва шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Кутилганидек, дастлабки дақиқалардан мухлислар босими остида мезбонлар ҳужумга зўр беришди. Ҳимояга эътибор қаратган ҳолда қарши ҳужумда тўп суришга ҳаракат қилдик. Бугунги ўйинлари учун шогирдларимдан миннатдорман. Улар бугун яҳлит жамоа бўлиб бир мақсад йўлида ғалаба учун кураш олиб боришди. Андижонга уч очкони қўлга киритиш мақсадида келгандик ва якунда бунга эриша олдик. Бундан албатта хурсандман. Андижонда ғалаба қозонишимизни тасодиф деб ҳисобламайман. Яна бир бор қайтараман, бу ерга ғалабани ўйлаб келгандик. Олдимизда бундан бошқа йўл ҳам йўқ эди.