UZ

Сўнгги янгиликлар

13:12Ўзбекистон U-20 терма жамоаси устози: "Пенальтилардан фойдаланишни кўп маротаба машқ қилгандик"  4 12:58Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси "Бунёдкор"да иш бошлади  0 12:30"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Ҳусановни мақтади  9 12:03Слот – Гвардиолани АПЛнинг бир мавсумида икки марта мағлуб этган "Ливерпул"нинг биринчи мураббийи!  4 11:37"Барселона" 80 млн еврога баҳоланаётган туркиялик футболчига қизиқмоқда  4 11:09Хаби Алонсо – рекордчи!  1 10:41А Серия тўпурарларидан бирига «Арсенал» ва «Ливерпуль» асосий даъвогар  0 10:07Ўртоқлик учрашуви. «Насаф» «Шахтёр»ни мағлуб этди  3 09:36«Андижон» икки нафар футболчини ижарага берди. Бири Қозоғистон чемпионатига йўл олди  0 09:01Гвардиола Ҳусановнинг ўйнига юқори баҳо берди  17 08:33АПЛнинг жорий турида ушбу кўрсаткич бўйича Ҳусанов тенгсиз!  5 08:00Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  6 07:18Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Ливерпул»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  6 07:02Бурчак зарбасидан гол ва ассистлар. Неймар «Сантос»га йирик ғалабани тақдим этди  5 02:43Лига 1. "Лион" ва ПСЖ ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди, Хакимидан дубль  1

Александр Волков: "Ўзимиз қийин ҳолатга тушириб ундан қаҳрамонларча чиқиб кетдик" Янгиликлар

Александр Волков: "Ўзимиз қийин ҳолатга тушириб ундан қаҳрамонларча чиқиб кетдик"

"Бунёдкор" - "Ал Фатҳ" (3:2) учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида майдон эгалари устози Александр Волков иштирок этди.
"Ҳайрли кеч. Барчани ғалаба билан табриклайман. Ўйин олдиндан қийин бўлишини кутгандим. Рақиб сафида 77-рақамдаги футболчи кучли эканини, биз ҳужумда ўйнашимизни айтгандим. Яратган биз томонда бўлди, клуб ва мамлакатимиз учун муҳим уч очкони қўлга киритдик", - дейди Александр Волков.

"Алибобо Раҳматуллаев оғир даврни бошидан ўтказди. Бироқ бугун ўзини кўрсатди ва гол урди. Ўзимиз қийин ҳолатга тушириб ундан қаҳрамонларча чиқиб кетдик".

"Пишурда кўп вазият бўлди, аммо гол ура олмади. Лекин уни ёмон ўйнади дея олмайман. Кеча ёдимдан кўтарилганди, машғулотларда жуда кўп ишламоқда. Унда вазиятлар кўп бўлди деяпсиз, бу вазиятга чиқиш учун ҳам керакли жойда бўлиш керак".

"Рақиб сафида Элтон "Жон" (кулади) яхши ўйнади. "Бунёдкор" сафида ҳеч кимни мақтамоқчи эмасман, шу боис ҳеч кимни ажрата олмайман".

"Жамоа билан бирга сафардаги ўйинларга учмаслигим соғлигим билан боғлиқ эмас. Барчаси миш-миш. Қатардаги баҳсга албатта бораман".

"Нариги ўйиндаги натижадан хабардор бўлиб турдингизми? Албатта. Лекин йигитларга айтмадик. Танаффус вақтида йигитлар "Фулад" ютаётганини билишди ва ўзларини ўзлари иккинчи бўлимга тайёрлашди".

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика