UZ

Сўнгги янгиликлар

09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  2 08:17Гвардиола нима учун Диашнинг ўрнига Ҳусановни туширганини тушунтирди  6 07:50Элдор Шомуродов Италияда  7 07:23"Ғазалкент" "Зенит" академияси тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  1 02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  5 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  1 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  8 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  26 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  47 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  3 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  7

Александр Стоймирович: "Жорий мавсумдаги дастлабки ғалабага эришдик" Янгиликлар

Александр Стоймирович: "Жорий мавсумдаги дастлабки ғалабага эришдик"

"Олимпик" ва "Локомотив" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг "Локомотив" катта мураббийи Александр Стоймирович ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Жорий мавсумдаги биринчи ғалаба билан табриклайман. Ўйинга тўхталадиган бўлсак, секин асталик билан ўз ўйинимизни топиб бормоқдамиз. Футболчилар ҳам ўйин услубига кўникиб боришмоқда. Жамоа сардорисиз ўйнамоқдамиз ва Турсуновсиз ўйнаш осон эмас. "Пахтакор"га қарши кечадиган кейинги учрашувда Санжар қайтади. "Олимпик" жамоасига юқори баҳо берган бўлардим. "Олимпик" ўйинини тизимлаштирган жамоа.

- "Локомотив" жамоасига ҳужумчи етишмаётгандек? Жамоа фақатгина стандарт вазиятлар ва пенальтидан гол урмоқда?

- Ҳа, бизнинг жамоада "голеадор" ҳужумчи йўқ. Бироқ бизнинг ўйин услубимиз яққол ҳужумчи майдонда бўлишини талаб этмайди. Яратган вазиятларимизда ҳужумчилар эмас, бошқа позицияда ўйнайдиган футболчилар гол уриши мумкин. Биз кўп имкониятлар яратамиз, уларни голга айлантирсак бўлгани холос.

- Ҳужумчи масаласи ҳакида гапирдингиз, яққол ҳужумчисиз ўйнайдиган жамоалар кўп, аммо реализация бўйича муаммолар бор? Ушбу ҳолат ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Ҳа, биз бир нечта яққол вазиятларни голга айлантира олмадик. Абдуллаев ўйин давомида кичик жароҳат олганди ва шу сабаб ўйин сўнгида уни захирага олдим. Мирзаевнинг вазиятида бироз концентрация етишмади. Ҳакимовни бели билан муаммолари бор ва шу сабаб Жасурни асосий таркибга қўймаяпман. Футболчиларимизнинг жисмоний ҳолати аъло даражада дея олмайман, афсуски.

- Жамоангиз дастлабки икки турда тўрт очко тўплашга эришди. Кейинги рақиблар эса жуда кучли. "Пахтакор" ўйиндаги камчиликларни кечирмайди. Кейинги рақиб учрашув ҳақидаги фикрингиз?

- "Пахтакор" энг кучли жамоа. Лекин "Локомотив" ўз ўйида ҳар доим ғалаба учун ўйнайди. Биз ўз услубимизда ўйнашда давом этамиз, кейинги учрашув ҳар доимгидек нормал тайёргарлик кўрамиз. Бугунги ғалаба футболчиларимизга қўшимча куч ва руҳий туртки беришига ишонаман. Ушбу ғалабадан сўнг ўйинимизни яхшилашда давом этамиз деган умиддаман.






Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика