UZ

Сўнгги янгиликлар

12:21Про лигани қандай қутқариб қолиш мумкин?  0 11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  1 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  14 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1

Александр Сонг: "Барселона"га пул учун ўтганман" Янгиликлар

Александр Сонг: "Барселона"га пул учун ўтганман"

"Арсенал"нинг собиқ футболчиси Александр Сонг 2012 йили "Барселона"га трансфери ҳақида гапирди.

"Барча футболчилар жуда катта сумма ишлатишади. "Арсенал"да 8 йил ўйнаган бўлсам, сўнгги 4 йилдагина яхшироқ маош олганман. Шу боисдан менга келадиган пул катталашди. Шу билан бирга йўқ нарсага ҳам пул ишлатишни бошладим.

"Арсенал"га биринчи келганимда ҳафтасига 15 минг фунт маош олардим. Ёш ва ғайратли йигит эдим. Машғулотларга келиб, Тьерри Анри - қиролни кўрардим, у доимо жуда чиройли машинада келардим. Ўшанда мен ҳам ўзимга шундай чиройли автомобиль сотиб олишни ният қилгандим.

Автосалонга бордим, барча ҳужжатларга қўл қўйдим ва тўлов формасини келишиб олдим. Энди менда ҳам қирол каби машина бор эди. Тўғрисини айтаман, 2 ойдаёқ машинани қайтариб бердим, чунки топаётган пулим бензинга кетиб қолаётганди.

Уларга: "Менга "Тойота" беринг. Бу машина эса мен учун оғирлик қилди", дегандим. Ўша куни бошқа машинада борганимда Тьерри мендан: "Машинанг қани?", деб сўради. Мен унга машина даражамга катталик қилаётганини айтгандим.

Одамлар мени миллиардер деб ўйлашади, аммо атиги 100 минг фунтлик машина ҳам сотиб ололмасдим.

"Барселона" менга шартнома таклиф қилганида ва унда қанча пул олишимни кўрганимда, мен икки баравар қимматроқ хаёл сура бошладим. Фаолиятим якунланганидан кейин менинг рафиқам ва болаларим жаннатда яшаётгандек бўлади деб ўйлардим. "Барселона"га пул учун ўтганман.

"Барселона" спорт директори билан учрашдим ва кам ўйин амалиётига эга бўлишимни билдим. Нима йиғлашим керакми? Мен миллионер бўляпманку!

Доимо айтганимдек, йигитча 20 ёшда "Феррари"да юрса ҳам, у ҳали камбағал ҳисобланади - чунки у ҳеч нимага эришмаган. "Бентли"да юрадиган 50 ёшли инсонни эса ҳурматли инсон деб биламан", - деди Сонг.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика