UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Симоне Индзаги "Манчестер Юнайтед"га рад жавобини берди  0 00:55Испания Суперкубоги. "Барселона" биринчи бўлимнинг ўзида "Атлетик"ни янчиб ташлади  26 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  2 00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  0 00:40Шоҳруз Норхонов расман "Қизилқум"да қолади  1 00:35АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Брайтон"ни меҳмон қилмоқда, Ҳусанов асосийда (онлайн ҳисоб)  19 00:30Расман: Дилшод Аҳмадалиев – "Бунёдкор" футболчиси!  0 00:20Росеньор "Челси" устози сифатида илк уй учрашувида "Арсенал"га қарши тўқнаш келиши ҳақида гапирди  3 00:07Бруну ва Магуайр жароҳатдан қутулиб, МЮ қайдномасига қайтишди  0 00:04АПЛ. "Бёрнли" – "Манчестер Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  4 23:46АПЛ. "Фулхэм" – "Челси". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0 23:11Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"  2 22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  2 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"  16

Александр Мочинов: «Футболчиларимиз матонат кўрсатишди» Янгиликлар

Александр Мочинов: «Футболчиларимиз матонат кўрсатишди»

КХДР устидан ғалаба қозонган Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Александр Мочинов ажойиб ва муносиб ўйин учун рақиб терма жамоасига миннатдорчилик билдирди.
«Бугунги ажойиб ўйин учун рақибимизга миннатдорчилик билдираман. КХДР нафақат гуруҳнинг, балки бутун турнирнинг фаворитлари қаторида бежизга тилга олинмади. Бугунги ажойиб ғалаба учун ўз шогирдларимга ҳам миннатдорчилик билдираман. Кучли рақибга қарши муносиб ва ажойиб ўйин кўрсатдик ва ғалаба қозондик», - дейди Мочинов ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

«Шу ўринда, бизни ўйингача қўллаб-қувватлаб турган ва далда бериб турган барча инсонларга ҳам раҳмат айтмоқчиман. Кеча, хабарингиз бўлса Тошкентда миллий терма жамоамиз Янги Зеландияни ўртоқлик учрашувида мағлуб этди. Ушбу ўйиндан сўнг, миллий терма жамоа футболчилари ҳам телефон орқали боғланиб бизга ўйинда омад тилашди. Бундан ҳурсанд бўлдик. Бизни ўйин давомида стадионнинг ўзидан қўллаб қувватлаш учун Ўзбекистондан ташриф буюрган мухлисларимизга эса алоҳида раҳмат. Уларни хурсанд қилишимиз шарт эди», - дейди Ўзбекистон ўсмирлари бош мураббийи.

Александр Мочинов шунингдек, ўйиндан олдин шимолий кореялик футболчиларнинг ўйинини томоша қилгани ва улар жуда ҳужумкор ўйин кўрсатишини таъкидлаб ўтди.

«КХДР терма жамоасининг ҳужум чизиғи жуда кучли. Рақибнинг илк 15 дақиқадаги босимига дош беришимиз керак эди. Аммо, барибир жуда эрта ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Шундай бўлсада, тезда ўзимизни ўнглаб олдик ва хатто биринчи бўлимни ўз фойдамизга ҳал қилиб чиқиб кетдик. Футболчиларимиз ўз матонатлари ва маҳоратлари эвазига бугун ғалаба қозонишди. Биз бу учрашувни ҳам тезроқ унутиб Кувайтга қарши бунданда яхшироқ тайёргарлик кўришимиз керак», - дейди Мочинов.  
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика