Александр Лаказетт: «Ювентус»га ўтган бўлардим»

Aziz Tukhtamuradov
2 апр 2014
«Лион» жамоаси ҳужумчиси Александр Лаказетт «Ювентус»га ўтишни исташини айтиб ўтди.

«Ювентус»га ўтишни истармидим? Агар йўқ десам алдаган бўлиб қоламан. Мен ҳорижнинг топ-клубларида ўз имкониятларимни синаб кўришни истардим.  «Ювентус» – Европанинг мана шундай катта жамоаларидан бири.

Шартномам 2016 йилда ўз якунига етади. Кўрамиз, клуб президенти қандай йўл тутаркин», – деб айтиб ўтди Лаказетт.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru