UZ

Сўнгги янгиликлар

08:25УЕФА ЕЧЛнинг ҳафта рамзий термасини эълон қилди  1 07:58Ла Лига жамоаси кетма-кет бешинчи ғалабасидан сўнг "Манчестер Юнайтед"ни масхара қилди  0 07:30Суперлига. Бугун 28-турга старт берилади  7 03:02Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" 2-ғалабасини қўлга киритди, "Динамо" Киевдан 6та гол ва бошқа натижалар  0 02:57Европа лигаси. "Астон Вилла", "Рома", "Бетис"дан ишончли ғалабалар ва бошқа натижалар  0 02:00Азизбек Эримбетов: "Кейинги баҳсда биз олдингидан-да яхшироқ ўйин кўрсата оламиз деб ўйлайман"  3 01:38Абдусамад Саидов: "Мураббийларнинг барча кўрсатмаларини бажара олганимиз учун ғалаба қозондик деб ўйлайман"  1 01:10Ислом Исмоилов: "Ирландиянинг Парагвайдан кучли томонлар бўлса борки, кучсиз томонлари йўқ"  1 00:58Роналду: "Саудиядан кўра Испанияда гол уриш осонроқ"  16 00:34U17 ЖЧ. Бельгиядан 7, Португалиядан 6 гол, Осиё термаларидан муваффақиятсизликлар  0 00:09Умар Абдулраҳмон фаолиятини якунлади  13 23:55Винисиус "Барса" билан ўйиндан сўнг Алонсодан узр сўраган  1 23:50Лео Месси: "Ҳудо менга иқтидор берган бўлса-да, мен жуда кўп нарсаларни қурбон қилдим"  10 23:23Ўзбекистон U17 Ирландияга қарши ўйин учун тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ + ВИДЕО  0 22:59"Барселона" ҳимоячисининг бурни синди  0

Александр Крестинин: "Қирғизистон Осиё Кубогига тайёр" Янгиликлар

Александр Крестинин: "Қирғизистон Осиё Кубогига тайёр"

Қирғизистон терма жамоаси ўз тарихида биринчи марта Осиё Кубогида иштирок этади.

Терма жамоа бош мураббийи Александр Крестинин ОФК расмий сайтига берган интервьюсида шогирдлари мусобақага тайёр эканини айтиб ўтди. Маълумки, ушбу мутахассис Қирғизистонда йил якунларига кўра "Йилнинг энг яхши мураббийи" деб топилди.

Қирғизистон терма жамоаси гуруҳ ўйинларини Хитой, Жанубий Корея ва Филиппинга қарши ўтказади. Дастлабки учрашув 7 январь куни Хитойга қарши кечади.

"Биз Марчелло Липпи бошчилигидаги жамоага қарши майдонга тушишдан мамнунмиз, - дейди қирғизлар бош мураббийи. - Мен Липпини жуда ҳурмат қиламан, у киши буюк мутахассис, жаҳон чемпиони. Шунингдек, Хитойни футбол мамлакати деган бўлардим. Охирги йилларда Хитойда футбол анча ўсди. Машҳур футболчилар у ерга бориб тўп тепишяпти. Бундан эса маҳаллий ўйинчилар фойда олишяпти".

"Бизнинг футболчилар ҳам ўз клубларида етакчи ҳисобланади. Лекин халқаро тажриба борасида бироз орқадамиз. Албатта, ҳар бир мураббий фақат яхшисидан умид қилади. Шу жумладан мен ҳам. Мусобақа бошланмасидан олдин ҳаммада имконият бор, лекин барчасини ўйинлар кўрсатиб беради. Бундай катта турнирларда тез-тез сенсациялар ҳам бўлиб туради".

Россиялик мураббий ўз интервьюсида гуруҳдан чиқиш имкониятлари ҳақида тўхталди: "Охирги тўртта ўртоқлик ўйинида шуни сездимки, биз тўғри йўлдан кетяпмиз. Фақат сафарда яхши ўйнай олмаяпмиз. Шуни тўғрилаш устида ишлашимиз керак. Биз жой олган гуруҳда иккита фаворит бор: Жанубий Корея ва Хитой. Лекин айтиб ўтганимдек, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин".

"Ўйлайманки, Осиё Кубогига чиқишнинг ўзиёқ қирғиз халқи учун катта байрам бўлди. Агар иштирокчилар сони 24тага оширилмаганида чиқа олмаслигимиз ҳам мумкин эди. Мен жамоам Осиё Кубогига тайёр деб айта оламан".

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика