UZ

Сўнгги янгиликлар

20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  0 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  9 19:35U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама (Матнли трансляция)  87 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  3 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  2 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  0 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  14 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  6 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  23 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1

Александр Крестинин: "Ўйинга ким яхшироқ тайёргарлик кўрган бўлса, ўша ўйинчи майдонга тушади" Янгиликлар

Александр Крестинин: "Ўйинга ким яхшироқ тайёргарлик кўрган бўлса, ўша ўйинчи майдонга тушади"

Coca Cola Суперлигасининг 19-тури доирасидаги "Насаф" - "Бунёдкор" баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Крестинин матбуот анжуманида қатнашди.


- Ўйин ҳақида

- Ҳамма мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Шу жумладан, ўйинчиларни ҳам. Ғалаба қозониш осон бўлмади. Йигитлар эса борларини беришди. Омад ҳам келди. Биз учун бу жуда муҳим ғалаба эди. "Насаф" жуда кучли ва юқори даражадаги жамоа. Яна бир бор табриклайман.

- "Насаф" жамоасини қандай ўрганиб чиқдингиз?

- Биз йигирма биринчи асрда яшаяпмиз. Аҳборот асри. Ҳар доимгидек рақибни ўргандик. Видео ва бошқа воситалар ёрдамида. 

- Бугун дарвозани бошқа дарвозабон қўриқлади...

- Бугунги учрашув жуда муҳим эди. Бугунги кунда ўйинга ким яхшироқ тайёргарлик кўрган бўлса, айнан ўша ўйинчи майдонга тушади.

- Ўзбекистон чемпионати сизда қандай таассуротлар қолдирмоқда?

- Мен Ўзбекистон чемпионатини жуда яхши биламан. Бу ерда мен учун ҳеч қандай сюрприз йўқ. Яна бир марта такрорлайман, Суперлига жуда кучли ва шу билан бирга қийин чемпионат. Бу ерда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ.

- Бу йил ким чемпион бўлади?

- Еттита турдан кейин ким энг кўп очко тўпласа, ўша чемпион бўлади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика