UZ

Сўнгги янгиликлар

11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  7 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  6 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  13 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  13

Александр Крестинин: "Натижадан қониқмадик, аммо сифатли футбол кўрсатдик" Янгиликлар

Александр Крестинин: "Натижадан қониқмадик, аммо сифатли футбол кўрсатдик"

Қирғиз Республикаси устози Александр Крестинин "Navruz Cup-2022" мусобақаси доирасидаги Тожикистонга қарши 3-ўрин учун кечган учрашув ҳақида фикр билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Натижадан қониқмадик, аммо сифатли футбол кўрсатдик. Вазиятлардан унумли фойдаланишда оқсадик. Биринчи таймда ҳам, иккинчи таймда ҳам кўп вазиятларга эга бўлдик. Яккакурашларда, тўпга эгалик қилишда устун келдик, тўпни кам йўқотдик. Камчилик бўлиб қолган бўлсак-да, ўйинни назорат қилдик. Дарвозамиз олдида хавфли ҳолатлар юзага келмади. Бундай ўйинларда ютқазиш аламли, чунки бутун учрашув давомида устунлик биз томонда эди. Яхши ҳамки, бу расмий ўйин эмас. Умид қиламанки, расмий баҳсларда ҳаммаси яхши бўлади.

- Баҳсда қизил карточкалар кўп бўлди, бу ҳақда қандай фикрдасиз?

- Ҳакамликни муҳокама қилмайман. Футболчимиз ўзини бундай тутмаслиги керак эди. У билан жиддий гаплашиб олдик.

- Валерий Кичин нега ўйинда иштирок этмади? Унинг йўқлиги ўйинга таъсир қилдими?    

 - Албатта, у жамоамиз сардори. Унинг жамоада тутган ўрни катта. Бироқ биз бир ўйинчига қараб қолмаслигимиз лозим. У ўзаро келишувга кўра клубига қайтиб кетди. Аммо агар у жароҳатда ёки дисквалификацияда бўлганда-чи? Биз у билан ҳам, усиз ҳам ўйнашга тайёрмиз. Бу терма жамоа, бу ерга ҳамма кучли футболчилар йиғилган. Ҳамма нарса содир бўлиши мумкин, шу боис доим тайёр туриш керак.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика