UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Мирко Йеличич: "Ҳозирча даражамиз "Нефтчи" билан бир хил эмас ва буни тўғри тушуниш керак"  0 19:15Суперлига. "Нефтчи" – "Локомотив" 3:1   0 19:14"Андижон" "Машъал" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 19:10Суперлига. "Сўғдиёна" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  21 18:40Суперлига. "Сурхон" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Насаф"дан устун келди  35 18:26Рафинья Неймарнинг Жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоасига қўшилиши ҳақидаги саволга жавоб берди  1 18:00Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди  65 16:25Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қозоғистон U-16'га мағлуб бўлди  1 15:36Шармандагарчилик давом этади: CAF Садио Манеден Африка Миллатлари Кубогининг энг яхши ўйинчиси совринини қайтаришни талаб қилди  10 14:41Руни тарихдаги энг ёмон Жаҳон чемпионатини айтди  12 14:14Иккинчи таймда порлаган Салоҳ  1 13:39ФИФА Жаҳон чемпионати бўйича қарор қабул қилди  15 13:08"Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз": Кейн "Бавария"нинг "Реал"га қарши ўйинлари ҳақида  28 12:40Павич "Бавария" тарихида ЕЧЛдаги энг ёш ўйинчига айланди  1 12:03Кэррик "Манчестер Юнайтед" футболчисини йил ўйинчиси совринига лойиқ деб билади  5

Александр Крестинин: "Жамоа бир ойда қурилмайди" Янгиликлар

Александр Крестинин: "Жамоа бир ойда қурилмайди"

Coca Cola Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Крестинин матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Рақиб жамоани табриклайман. Улар биздан кўра ғалабани кўпроқ исташди. Шу сабаб ҳам уларнинг ғалабаси адолатли бўлди.

- "Бухоро" бугун қайсидир маънода "автобус қўйди". "Бунёдкор"нинг тезкор футболчиларга бўш зоналар қолдирилмади. Жамоа машғулотлар жараёнида бунга тайёрланганмиди?

- Йўқ, гап бунда эмас. Бугун биз шунчаки ўз даражамиздан пастроқ ўйнадик. Ҳафта давомида жамоа ўйинга ажойиб тайёргарлик кўрганди. Гап автобус ёки бошқа нарсада эмас. Биз ҳамма ўйинда рақиб майдонида кўнроқ ҳаракат қиламиз.

- Балки, жароҳатланганлар фактори ўйин натижасига таъсир қилгандир?

- Ҳар бир футболчи биз учун муҳим. Жамоамиз 11 кишидан иборат эмас. Бир футболчи йўқ бўлса, бошқа ўйинчи унинг вазифасини бажариши керак. Қайтараман, бугун биз ўз даражамиздан пайт ўйин кўрсатдик. Ўйинчиларим исталган вазифани бажаришлари мумкин, агарда буни ўзлари истасалар, албатта.

- "Бунёдкор"га келганингизга ҳам маълум муддат бўлди. Сиз келгандаги ва ҳозирги жамоани фарқи нимада? "Бунёдкор" кучлироқ бўлди дея оласизми? Жавоб ҳа бўлса, унда айнан қайси жиҳат бўйича?

- Жамоа кучайди, дея оламан. Жамоа ўзгарди. Ўйин услуби, схема ўзгарди. Бироқ, бизга барқарорлик етишмаяпти. Икки ўйиндан бери шу каби ҳолат қайд этилмоқда. Жамоанинг функционал ҳолати жуда яхши. Машғулотлар ҳам ажойиб ўтмоқда. Психологик ҳолатимиз ёмон эмас, шунчаки нотўғри. Шунчаки, нотўғри. 

- Ўтган турда жамоангиз офсайддан гол урди. Буни бутун футбол ҳамжамияти муҳокама қилди. Жамоа ичида бу вазифтни муҳокама қилдингизми? 

- Биз бу тарзда фикрламаймиз. У вазиятда ҳужумчимиз ҳимояга қайтишда суст ҳаракат қилганди. Бу ўйинда бу каби ҳолат бўлмади. Ўтиш фазасида бирор марта офсайд қайд этмадик. Ўша вазият бизга фақатгина шу учун керак бўлди. Адолатли ёки адолатсиз – буниси ҳакамларга ҳавола. 

- Марчичнинг майдондаги позицияси мураббийнинг ўйин услубига мос равишда ўзгариб боряпти, десак бўладими? Сабаби, Марчич таянч ярим ҳимоячиси ҳисобланади.

- Унинг позицияси ўзгармаяпти. Марчичнинг ўйиндаги функсионал вазифаси ўйин давомида ўзгараётган бўлиши мумкин, аммо позицияси ўзгармаяпти. Функсионал вазифаси ўйин давомида ўзгариши мумкин. 

- Ўзбекистон чемпионатига келаётганда, бирор марта бўлса ҳам бу каби кўп мағлубиятлар қайд этилади, деб ўйлаганмидингиз? Сизга жамоада ўз ўйинингизни тўлиқ қуришингиз учун қанча ой муддат керак бўлади?

- Яна қайтараман, биз бу йўсинда фикрламаймиз. Мағлуб бўлсамчи, дея ҳеч қачон ўйламаймиз. Бирорта мураббий бундай фикрламайди. Қанча вақт керак? Жамоа бир ойда қурилмайди.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика