

Головин ушбу беллашувда 2 та гол уриб, 1 та голли узатма берди ва жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди. Натижада Головин Лига 1 да дублга эришган сўнгги 25 йил ичидаги россиялик илк футболчи бўлди. Сўнгги бор бундай натижага 1994 йилда Александр Мостовой эришганди. Мостовой ўшанда “Страсбург” сафида “Сошо”га 2 та гол урганди.



