Александр Глеб "Локомотив"нинг рақиби бўлиши мумкин

Mirjalol Normatov
18 дек 2018, 21:20
БАТЭ жамоаси ярим ҳимоячиси Александр Глеб фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин.

Маълумотларга қараганда, 37 ёшли футболчининг хизматларига БААнинг "Ал Ваҳда" жамоаси томонидан қизиқишлар бўлмоқда. У 31 декабрь куни эркин агентга айланади.

Футболчининг ўзи ҳам бу борадаги саволга рад жавобини бермаган.

Бу мавсумда Глеб БАТЭ таркибида 24 ўйинда қатнашиб, 1 гол урди. Маълумот учун, "Ал Ваҳда" ОЧЛда "Локомотив" билан бир гуруҳдан ўрин олган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports