Александр Гейнрих терма жамоа билан хайрлашди

Xayrulla Xoliqov
6 сен 2017
Кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон - Жанубий Корея баҳси Александр Гейнрих учун терма жамоадаги охирги ўйин бўлди.

Бу гапни ҳужумчи ўйиндан сўнг автобусга чиқаётганида айтган: - "Бугунги ўйин мен учун охиргиси бўлди. Барча ишқибозларга раҳмат айтаман". 

Эслатиб ўтамиз, кеча ўтказилган ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяни енга олмади, натижада жаҳон чемпионати йўлланмасидан қуруқ қолди.




Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia