Александр Гейнрих - "Навбаҳор" - "Пахтакор" ўртасидаги ўйинларда тўпурар

Aslanov Jasurbek
7 апр 2021, 14:30
Бугун Суперлиганинг марказий учрашувида "Навбаҳор" ва "Пахтакор" жамоалари ўзаро тўқнаш келишади.

Жамоаларнинг ўзаро ўйинларида Гейнрих 9 гол муаллифи бўлиб улгурган.

Ўзаро ўйинларда энг кўп тўп киритган футболчи Александр Гейнрих ҳисобланади. У жами 9 марта наманганликлар дарвозасига гол урган. Леонид Кошелев эса 7 тўп киритган. Шундан 3тасини "Навбаҳор", 4тасини "Пахтакор" сафида киритган. Игорь Сергеев ҳозирча бу рақиб дарвозасини 7 бор ишғол қилган. "Шерлар"дан Игорь Шквирин, Анвар Солиев, Зайниддин Тожиев ва Одил Аҳмедов 4тадан тўп киритган. "Навбаҳор"дан Шуҳрат Мирхолдиршаев ҳисобида 4, Олег Шацких ҳисобида 3 гол мавжуд. Кошелевдан ташқари Вадим Котельников ҳам ҳар икки жамоа сафида гол уришга эришган.

"Навбаҳор" билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари

9 - Александр Гейнрих

7 - Леонид Кошелев, Игорь Сергеев

4 - Игорь Шквирин, Анвар Солиев, Зайниддин Тожиев, Одил Аҳмедов, Шуҳрат Мирхолдиршаев.

3 - Олег Шацких.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: "Пахтакор" матбуот хизмати