UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  16 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  2 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  6 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  3 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  0 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  1 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  162 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  44 21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  4 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  6 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4

Александр Гейнрих: "Мухлисларни ўз табассумим билан хурсанд қиламан" Янгиликлар

Александр Гейнрих: "Мухлисларни ўз табассумим билан хурсанд қиламан"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Александр Гейнрих Филиппин ва Баҳрайнга қарши бўлажак ўйинларда энг муҳими натижа эканлигини айтиб ўтди.


"Бугун ниҳоят тўлиқ таркиб билан шуғулландик. Мураббийларимиз авалги ўйин услубимиз, жамоа фалсафасини футболчиларга яна бир бор эслатиб ўтишди. Барча сафда, таркибдаги ҳеч кимни жароҳат безовта қилаётгани йўқ. Ҳаммаси аъло. Бўлажак ўйинларда Гейнрихнинг мухлисларга атаб қўйган совғаси? Албатта ишқибозларни ўз табассумим билан хурсанд этмоқчиман (кулади). Ўйлашимча, ишқибозлар учун асосий совға -  ғалаба. Қўшимчасига юртимизда ҳозир байрам шукуҳи. Шу фурсатдан фойдаланиб барча юртдошларни Наврўз байрами билан табрикламоқчиман. Байрам кайфиятида уларга ғалаба ва муҳим очколарни тақдим этсак мақсадга мувофиқ бўларди. Нафақат ғалаба, балки мухлислар чиройли ўйинни ҳам кутишаётганини биламан. Лекин бизнинг хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Шу боис биринчи навбатда натижа асосий планга чиқади. Аммо мухлисларга чиройли ўйин орқали ғалабани қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Менимча, ҳаммаси жойида бўлади. Ҳозирги спорт формам яхши даражада. Жисмоний ҳолатимдан шикоятим йўқ. Асосан захирадан майдонга тушаётганимга келсак, бу тактик юриш. Мураббий терма жамоада захирадан тушиб гол ураётганимни айтди ва бу ҳам ёмон эмас. Муҳими жамоамиз ғалабаси", - дейди Александр Гейнрих.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика