UZ

Сўнгги янгиликлар

12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  0 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  8 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  17 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  2 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  20 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  5 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  1 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  79 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4

Александр Гейнрих: “Короче...“ Янгиликлар

Александр Гейнрих: “Короче...“

Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини қандай қилиб 2003 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этганлиги ҳақида кичик мақола ёзган эдим.

Мен жуда кўп футболчиларни яхши танийман. Улар орасида шубҳасиз Гейнрихга бўлган ҳурматим ўзгача. Уни ҳамма яхши кўради, хаттоки магазинчи Ғайбулла ҳам.

Гейнрихни қисқа хотираларини билиш мақсадида унинг мессенджерига ёзиб юбордим, кўп ўтмай Саша акадан жавоб келди.


- Короче.... Қолгани таржимаси билан.



ЖАРда гуруҳ ўйинлари бўлиб ўтди. Рақибларимиз кучли эмас эди. Қийинчиликсиз Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритдик. Ҳаммасидан қизиғи кейин бошланди. Мусобақа Қатарда бўляпти. Гуруҳимиздаги рақиблардан бири Қатар. Бундай пайтда бизга осон бўлмаслиги аниқ эди. Қатар билан ўйиндан олдин Виктор Борисов мураббийлар штабидагилар билан бизни йиғди ва ўйинга кўрсатмаларни берди.


Ильдар Магдеев билан хонадош эдим. Ўйинга қизиқишим жуда катта. Қандайдир туйғу, бу учрашувда ғалаба қозонишимизни айтарди. Магдеевга, майкамга ёзув ёзаман дедим. Маркер фақат Борисовда бўларди. Турдим-да, Борисовни эшигини тақиллатдим.


- Ким, у?

- Мен, Саша!

- Сенга нима керак, чақирмадим-ку?

- Тўғри, маркерингизни бериб тура оласизми?

- Уни нима қиласан?

- Сизга совғам бор.


Маркерни олдимда, қаердан бу фикр миямга келди билмайман “нас не догонят“, деб ёздим.


Ўйинда ҳакам тўлиқлигича Қатарни фойдасига қарорларни чиқара бошлади. Лекин бизни ўйин очилиб кетганди. Голлар кетидан, голлар Қатар дарвозасига уриларди. Бу кеча тўлиқ бизники эканлигини барчамиз ҳис қилиб бўлган эдик ва мен сўнгги голимдан кейин ўша ўйлаган ишимни нишонлашга вақт келганини билдим ва майкамни кўз-кўз қилдим.


Ечиниш хонасидаги муҳитни айтмаса ҳам бўлади. Барча хурсанд эди. Кейинги ўйинда ЖЧ масаласини ҳал қилдик. Кейин эса ўйин тизгинини ўзимиз ташлаб юбордик, чарчоқ ҳам бор эди. Муҳими Ватанга ЖЧ йўлланмасини билан қайтган эдик. Кейин эса вазият ўзгариб кетди. Нима учундир Борисовни ўрнига Юрге Гёдени қўйишди. Аслида мураббийлар штаби яхши ишлаётганди. Болалар билан бу вазиятни тушуна олмай қолдик. Нима учун у ишини давом эттирмаслиги керак эди? Германиялик мутахассисни ёмон ишлади демайман, аммо у кўп нарсани ўзгартириб юборди. Шунга қарамай ЖЧдаги ўйинларимизни ёмон ўтди деб айтмайман. Барча рақибларга бир тўп фарқи билан имкониятни бой бердик. Аргентинани эса 80 дақиқа ютиб турган эдик. Аммо ҳакамлар яна катта саҳнага чиқишди.


Бугунги мақоладан кейин, Олимпия захиралари Коллежида узоқ йиллар давомида ишлаб келган мураббийи, Баҳодир ака Тошмуҳамедов алоқага чиқдилар ва ўша терма жамоага оид қўшимчаларини айтиб ўтдилар.


- Ўша терма жамоада ўз ҳиссасини қўшганлар ичида, дўстларимиз, Ибрагимов, Акрамов ва Саломовларни ҳам эслаб ўтиш керак. Бахтиёр Раҳимов эса ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган футболчиларимизга, ўз ёнидан 800-900 АҚШ доллари билан чин дилдан мукофотлаган эди.

Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика