UZ

Сўнгги янгиликлар

23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  1 23:28ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувларнинг таркиблари маълум  2 23:09ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити". Таркиблар аниқ!  4 23:03ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ. Марказий учрашув учун таркиблар аниқ!  14 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  13 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  8 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  94 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  7 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  20 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  13 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  2

Александр Гейнрих: "Дастлабки ўйинда бизга қийин бўлганди, энди уларга унданда қийинроқ бўлади" Янгиликлар

Александр Гейнрих: "Дастлабки ўйинда бизга қийин бўлганди, энди уларга унданда қийинроқ бўлади"

ЖЧ-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги КХДРга қарши ўйин олдидан Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Александр Гейнрих ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


"Бизни жуда қийин ва ўта муҳим учрашув кутиб турибди. Бугундан терма жамоа машғулотларига қўшилдим. КХДРга қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўрмоқдамиз. Бу жамоа ҳақида етарлича маълумотларга эгамиз. КХДРни синчиковлик билан ўрганиб чиқдик. Рақибни кучли ва кучли тарафлари ҳақида хабардормиз. Бу ўйинда ўзимизни футболни намойиш этишимиз лозим бўлади. Бизга фақат ғалаба зарур. КХДРга қарши дастлабки ўйиндаги мағлубият? Бир нарса дейиш қийин. Сафардаги ўйинда бошқа мураббий бўлганди, шунингдек сафда мен бўлмаганман. Шу боисдан нега айнан мағлубиятга учраганимиз ҳақида бирор фикр билдира олмайман. Ўша учрашув ёзувини диск орқали томоша қилгандим. Футболчилар сунъий қопламали майдон бўлгани, йўлдаги узоқ парвозлар туфайли чарчоқ аломатлари ўз таъсирини кўрсатганини айтиб ўтишганди. Биринчи даврадаги ўйинда бизга қийин бўлган бўлса, энди уларга унданда қийинроқ бўлади. Мухлисларимиздан эса стадионга ташриф буюриб жамоамизни қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламан", - дейди Александр Гейнрих.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика