Александр Гейнрих иккита ўйинга дисквалификация қилинди

Narzulla Saydullayev
17 сен 2014, 17:56
Тартиб интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Олий лига

«Локомотив» ҳужумчиси Александр Гейнрих 19-турда «Андижон»га қарши ўйинда рақиб оёғига атайин зарба бергани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди жаримага тортилди.

Ёшлар лигаси

«Пахтакор» ярим ҳимоячиси Шерзод Каримов 18-турда «Олмалиқ»қа қарши ўйинда учрашув тўхтатилган вақтда рақибга зарба бергани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди жаримага тортилди.

Биринчи лига

«Хоразм» ҳимоячиси Маъмур Абдуллаев 5-турда «Уз-Донг-Жу»га қарши ўйинда рақиб бошига атайин кучли зарба бергани учун 3та ўйинга дисквалификация қилинди жаримага тортилди.

«Зомин» бош мураббийи А. Умаров 5-турдан ўрин олган «Истиқлол»га қарши ўйин тугаганидан сўнг ҳакамлар бригадасини ҳақоратлагани учун жаримага тортилди.

«Оқтепа» ярим ҳимоячиси Сергей Рекун 7-турда «Шердор»га қарши ўйинда ҳакамни ҳақоратлагани учун 3та ўйинга дисквалификация қилинди жаримага тортилди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›