Александер Блессин "Женоа" устозига айланди

Alisher
20 янв 2022, 11:01
"Женоа" матбуот хизмати янги бош мураббий номини эълон қилди.

Энди генуяликларни "Остенде" ва "Лейпциг" ёшлар жамоаси собиқ устози Александер Блессин бошқаради.

У билан шартнома 2024 йилнинг июнига қадар тузилди. Клуб тизимида Давиде Баллардини ва Роландо Маран ҳам қолди.

Эслатиб ўтамиз, "Женоа" яқинда муваффақиятсиз натижалардан сўнг Андрей Шевченкони истеъфога чиқарган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: genoacfc.it

Сўнгги янгиликлар

Барча ›