

"Эрик тен Хаг Маркусга ёрдам берганига ҳеч қандай шубха йўқ. Ўтган мавсумни кўплаб жароҳатлар билан ўтказган футболчи ушбу мавсумда вазиятлардан кўпроқ гол уришни бошлади, шунингдек, яхши жисмоний ҳолатга ҳам кириб олди.
Бироқ, ўйлашимча, унга Криштиану Роналдунинг кетиши ҳам таъсир қилган. У ўзини жамоанинг асосий юлдузи деб ҳисоблашни бошлади, ўзига келиб олди ва ноаниқ зарбалар билан иш битмаслигини билди. Чунки у барча ўйинларда вазиятлар бўлишини тушуниб етди.
Роналду кетганидан кейинги 17-19 ўйинида бу билинди. Маркус ўзини янада бахтлироқ ҳис қила бошлади", - деди Ширер.
Ушбу мавсумда Рэшфорд АПЛда 17 гол урди.



