Алабанинг отаси: "Реал" ўғлимга қизиқиш билдираётгани биз учун катта шараф"
Aslanov Jasurbek
1 июн 2016, 16:41
"Бавария" ҳимоячиси Давид Алабанинг отаси Жорж Алаба "Реал" унинг ўғлига қизиқиш билдираётганига изоҳ берди.
"Биз изоҳ беришимиз шарт бўлган вазиятда эмасмиз. "Реал" - буюк клуби ва уларнинг ўғлимга қизиқиши биз учун катта шараф. Бу борада ҳеч нарса дея олмайман" - дейди катта Алаба.