

Аввалроқ футболчи мавсум якунлангач "Бавария"ни тарк этишини эълон қилганди.
ПСЖ футболчига аниқ таклиф билан чиқиб улгурди. Шунингдек, Алаба анчадан буён ушбу футболчини Францияга олиб келмоқчи бўлиб юрган ПСЖ президенти Носир Ал-Хелайфи билан суҳбатлашди.
ПСЖ Алабага ярим ҳимоя марказида жой кафолатламоқда. Футболчига қизиқаётган яна бир клуб "Реал Мадрид" эса бундай вариант таклиф қила олмайди, сабаби ушбу нуқтада Каземиро, Тони Кроос ва бошқа бир қатор футболчилар мавжуд.
Ушбу мавсум Алаба "Бавария" сафида Бундеслиганинг 22 учрашувида майдонга тушди ва 2 та гол, 1 та ассист қайд этди.




