Алаба Гнабрини "Реал"га ўтишга кўндирмоқда

Alisher
30 мар 2022, 18:24
"Реал"нинг австриялик ҳимоячиси Давид Алаба "Бавария"нинг германиялик форварди Серж Гнабрини Мадрид жамоасига ўтишга кўндирмоқчи.

Журналист Кристиан Фалькнинг хабарига кўра, австриялик ҳимоячи яқин дўсти ва "Бавария"даги собиқ шеригини клубини ўзгартиришга ва ёзда "Реал"га ўтишга кўндирмоқда.

Гнабрининг ўзи Мюнхендаги ҳолатидан жуда ҳам мамнун эмас. Форварднинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Серж Гнабри жорий мавсум Германия чемпионати доирасидаги 27та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 4та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/cfbayern

Сўнгги янгиликлар

Барча ›