"Ал Жазира" экспертлари Марокаш - Ўзбекистон ўйинида рақибларимиз кучини юқори баҳолаяпти
21 окт 2013 13:10
Янгиликлар
"Ал Жазира" экспертлари Марокаш - Ўзбекистон ўйинида рақибларимиз кучини юқори баҳолаяпти
Бир йиллик обанент тўлови 300 дирҳам (220 000 сўм) бўлган "Ал Жазира" канали БААда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати трансляция ҳуқуқини сотиб олган. Ҳар куни турли баҳс мунозаралар бўлаётган канал мутахассислар, "С" гуруҳига ҳам тўҳталиб ўтдилар.
- "С" гуруҳида Панама аутсайдер, Марокаш эса фоворит. 2-ўрин учун Ўзбекистон ва Хорватия терма жамоалари кураш олиб борадилар. Бугун бўлиб ўтадиган ўйинда Марокаш навбатдаги босқич масаласини ҳал қилиш учун яхши имкониятга эга. Аммо Африканинг тўртинчи жамоасига Осиё чемпиони жиддий қаршилик кўрсатишга қодир.
Сўнгги йилларда ўзбекистонлик футболчилар ЖЧларда камида 1/4 финал йўлланмасини қўлга киритяптилар. Уларда ҳалқаро тажриба бор. Лекин легионерлардан ташкил топган Марокаш нафақат гуруҳни, балки мусобақа ғолиблигига асосий номзод. Хорватия эса бу ёшда у қадар кучли эмас.

Фикрлар