UZ

Сўнгги янгиликлар

16:35Роналду: "Манчестер Юнайтед" мураббийи бундай демаслиги керак"  0 15:52ЖЧ-2026 саралаши. Осиёда фақат Ўзбекистон, Эрон ва Япония йўқотишларсиз кетмоқда, гуруҳлардаги ҳолат  6 15:125 та гол ва иродали ғалаба. Қирғиз Республикаси - Ўзбекистон баҳсидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  3 14:45Сречко Катанец: "Биз тўлиқ маҳоратимизни намойиш этмай туриб, уч очкони қўлга киритдик. Рақиб дарвозабони ўз жамоасини учта голдан сақлаб қолди"  13 14:20Футзал. Аргентина ҳам Тошкентга етиб келди  2 13:59Футзал. Қўшниларимиз ҳам Тошкентга етиб келишди  0 13:33Футзал. Амалдаги Жаҳон чемпионлари Тошкентга етиб келишди  2 13:07ЖЧ-2026 саралаши. Ироқ 83 дақиқа битта кам ўйнаб дуранг қайд этди  1 12:38Суперлига. "Нефтчи" — "Қизилқум" учрашуви Яйпанда ўтказилади  3 12:11Суперлига. "Пахтакор" - "Динамо" баҳси санаси ҳам ўзгарди  3 11:45Кожо Жоэль: "Эътиборлироқ бўлишимиз керак эди"  10 11:23Суперлига. "Динамо" — "Бунёдкор" ўйини санаси ўзгарди  2 11:00ПСЖ ва "Челси" собиқ устози АҚШ терма жамоасини ЖЧга тайёрлайди  1 10:31Ёзда шартномаси тугайдиган Салоҳга иккита ТОП клуб қизиқиш билдирмоқда  5 09:56"Арсенал" академияси тарбияланувчиси 14 йилга қамалди  3

"Ал Жаиш" - "Насаф" 5:1, "аждарлар" ОЧЛ-2014 билан хайрлашди Янгиликлар

"Ал Жаиш" - "Насаф" 5:1, "аждарлар" ОЧЛ-2014 билан хайрлашди

ОЧЛ плей-офф иккинчи босқичидан ўрин олган "Ал Жаиш" ва "Насаф" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.
ОЧЛ-2014, 2-саралаш босқичи учрашуви
8 февраль, шанба
«Ал Жаиш» (Қатар) – «Насаф» (Ўзбекистон) 5:1
Голлар:
Ко Сеулки 4, 27, 80, Нилмар 37, Абдураҳмон Исса 49 - Сайфиев 77
Ҳакамлар:
Штебре Деловски, Пол Адам, Натан Александр(учаласи Австралия), Моҳд Нафиз бин Абдул (Малайзия).
"Ал Жаиш": 33. Аҳмад Софян, 2. Мурод Нажи, 4. Андерсон (с), 7. Весам Ризиқ, 9. Нилмар, 10. Жирес Кембо Экоко, 14. Моҳд Мезнани, 17. Ко Сеулки, 19. Абдураҳмон Иса, 21. Али Санад, 29. Муҳаммад Мунтари.
Захирадагилар:  91. Сауд Муборак, 6. Рами ФАйези, 8. Юсуф Муфтах, 12. Мажид Муҳаммад, 18. Муҳаммад Жедо, 20. Вагнер Рибейро, 23. Холид Алзереқи.

"Насаф": 25. Элдорбек Суюнов, 4. Мақсуд Каримов, 5. Ботир Қораев, 9. Илҳом Шомуродов, 17. Артур Геворкян (с), 19, Игорь Таран, 20. Эркин Бойдуллаев, 27. Илҳом Юнусов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 32. Ҳамза Каримов, 34. Фаррух Сайфиев.
Захирадагилар: 1. Михаил Наумов, 10. Кенжа Тўраев, 14. Лазиз Убайдуллаев, 23. Шерзод Аъзамов, 29. Улуғбек Дадабоев, 33. Одил Ҳамробеков, 41. Азамат Алланиязов.

Назоратчи:
Язбек Язбек (Ливан).
Комиссар: Талал Али Суайлемин (Иордания).


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
Ўйин тугади. "Насаф" ОЧЛ-2014 билан шу ерда хайрлашди.
89-дақиқа.
Учрашув якунланиб бормоқда. "Насаф" бу йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига чиқа олмаслиги аниқ бўлиб улгурди.
80-дақиқа. Гол!!! Ко Сеулки хет-трикка эришди. УНинг узоқ бурчакка йўллаган зарбасини дарвозабонимиз қайтаришга ожизлик қилди - 5:1

78-дақиқа. Голдан бир дақиқа ўтар-ўтмас Алланиязов чап қанотдан жарима майдончасига кириб бориб узоқ бурчакка йўллаган кучли зарбаси устунли тегди...
77-дақиқа. Геворкяннинг ўнг қанотдан узатиб берган тўпини Сайфиев дарвозага йўллади - 4:1.
63-дақиқа. Артур Геворкян томонидан амалга оширилган жарима тўпи дарвоза устунига тегиб, майдонга қайтди.
62-дақиқа. Муҳаммад Мунтари ўрнига Мажид Муҳаммад майдонга тушди..
61-дақиқа.
Илҳом Шомуродов ўрнига Кенжа Тўраев майдонга тушди
55-дақиқа.
Учрашув тенг курашлар остида кечмоқда.
49-дақиқа. Гол!! "Насаф" жарима майдончасига узатилган тўпни Абдураҳмон Исса боши билан дарвозага йўллади - 4:0
46-дақиқа.
Игорь Таран ўрнига иккинчи бўлимда Азамат Алланиязов майдонга туширилди
46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча 3:0
45-дақиқа.
Мезбонларнинг тезкор ҳужуми Нилмарнинг жарима майдончамиз ичидан узоқ бурчакка йўллаган зарбаси бироз ноаниқ чиқди..
45-дақиқа.
Артур Геворкян томонидан амалга оширилган жарима тўпи дарвоза устунига тегиб қайтди.
40-дақиқа.
Ўйин сурати бироз пасайди.. мезбонлар тўпни ўзларида сақлаб қолишга ҳаракат қилишмоқда..
37-дақиқа. Бу сафар қарши ҳужумда Нилмар тезкорлик билан ҳимоячиларимиздан ўзиб кетди ва унинг зарбасидан кейин дарвозадан жой олди - 3:0
33-дақиқа.
Таран чап қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди. Рақиб ҳимоячиси ўз дарвозасини ишғол этишига бир баҳя қолди.
27-дақиқа. Яна чап қанотдан бошланган ҳужумни "Ал Жаиш"нинг жанубий кореялик легионери Ко Сеулки самарали якунлади - 2:0

25-дақиқа. Эркин Бойдуллаев майдон марказига яқин жойда рақибига нисбатан қўполлик ишлатди ва огоҳлантирилди.
20-дақиқа. Мезбонларнинг чап қанотдан уюштирган ҳужумини Суюнов бартараф этди. Ко Сеулки томонидан йўлланган такрорий зарба ноаниқ
18-дақиқа. Игоь Таранга нисбатан қўполлик ва 17-рақамдаги Ко Сеулки огоҳлантирилди...
15-дақиқа. Мурод Нажи жароҳат олиб майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Юсуф Муфта майдонга тушди
14-дақиқа. Игорь Таран яна 4-5 метр масофадан ноаниқ зарба берди. Иккинчи марта гол киритиш учун Игорда яхши имконият юзага келганди.
10 дақиқа. Шомуродовга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жарима тўпи чап бурчакка яқин жойда ўйинга киртилди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди.
6 дақиқа. Игорь Таран дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб тўпни боши билан дарвозага йўналтирди. Яхши вазият бой берилди
4 дақиқа. "Ал Жаиш"нинг кореялик легионери Ко Сеулки жарима майдони ичига кириб келиб осонлик билан ҳисобни очди - 1:0

4 дақиқа. Ҳисоб очилди. 1:0
21:00. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
20:55 Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика