Ал Хелайфи бугун Неймар масаласида "Барселона" вакиллари билан учрашади

Alisher
27 авг 2019, 15:26
Бугун "Барселона" ва ПСЖ клублари ҳужумчи Неймар борасида навбатдаги музокараларни ўтказиш учун учрашишади.

Хабар қилинишича, ПСЖ бугунги музокараларда клуб президенти ва хўжайини Носир Ал Хелайфи билан қатнашади, "кўк-анорранглилар" томонидан эса "Барселона" бош директори Оскар Грау музокараларга киришиши кўзда тутилган.

Каталонияликлар бугуноқ ПСЖ билан келишиб олишга умид қилишмоқда.

Неймар 2018/19 йилги мавсум ПСЖ таркибида 28та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол ва 13та ассистга эришган.

Эслатиб ўтамиз, Неймар 2013-2017 йиллар давомида "Барселона" шарафини ҳимоя қилган.

[instagram]

 [/instagram]

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/marcelobechler