“Ал Васл” Қаршида тантанали равишда кутиб олинди ФОТО

Narzulla Saydullayev
19 фев 2018
Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳридан, тўғри Қарши шаҳрига парвоз қилган ҳаво лайнери 18 февраль куни соат 21:00да Қарши аэропортига келиб қўнди.

50 кишидан иборат “Ал Васл” клуби вакиллари Қарши шаҳрига етиб келди.

“Ал Васл” клуби делегациясини "Насаф" расмийлари, карнай-сурнай садолари остида, тантанали кутиб олишди. Меҳмонлар Қаршидаги “Sulton” меҳмонхонасида истиқомат қилишади.

Эслатиб ўтамиз, бугун ўйинолди расмий тадбирлар бўлиб ўтади. Жумладан, жамоалар “Марказий”да расмий машғулотлар ҳам ўтказишади.

Қуйида меҳмонларни кутиб олиш жараёнидан олинган суратларни томоша қилинг.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz