"Ал Шабаб"да ғалаба, Азиз Ҳайдаровда 90 дақиқа

Narzulla Saydullayev
14 мар 2015
БАА про лигасида 19-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Ҳамюртимиз Азиз Ҳайдаров тўп тепаётган "Ал Шабаб" клуби ўз уйида "Банияс" билан куч синашиб 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Азиз Ҳайдаров бу учрашувда тўлиқ ўйнади. Клуб 37 очко билан мусобақа жадвалининг 3-поғонасида бормоқда.

"Ал Шабаб" навбатдаги ўйинни 17 март куни Форс Кўрфази чемпионлар клуби доирасида Уммоннинг "Ал Сиб" клубига қарши ўтказади.

БАА про лигаси
"Ал Шабаб" - "Банияс" 1:0
Голлар
: Энрике Луваннор 36.
"Ал Шабаб": Салим Абдулла, Исса Муҳаммад, Муҳаммад Марзуқ, Манеи Муҳаммад Али, Карлос Вильянуева (Фаҳад Халфан Али, 90), Азиз Ҳайдаров, Довуд Али (Рашид Ҳассан. 80), Абдулла Фараж Марзуқ, Ҳассан Иброҳим, Эдгар Силва, Энрике Луваннор (Исса Обайд, 86)

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia