"Ал-Шабаб" яна дуранг ўйнади, Ҳайдаровда 90 дақиқа

Aziz Tukhtamuradov
17 окт 2015, 14:47
БАА чемпионати 5-тури доирасида Азизбек Ҳайдаров фаолият олиб бораётган "Ал-Шабаб" жамоаси сафарда ўйнади.

Бирлашган Араб Амирликлари Про-Лигасининг 5-турида "Ал-Шабаб" жамоаси сафарда "Ал Жазира" клуби меҳмони бўлиб 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Ҳамюртимиз одатга кўра ўйинни тўлиқ ўтказди. "Ал Шабаб" 9 очко билан мусобақа жадвалининг 5-поғонасида бормоқда. Жамоа кейинги ўйинни 23 октябрь куни ўз майдонида "Ал Айн"га қарши ўтказади.

БАА Про-Лигаси

"Ал Жазира" - "Ал-Шабаб" 0:0

"Ал Жазира": Али Хасиф, Мусаллам Фаёз, Саиф Халфан Саид, Али Мабхут, Парк Йонг Ву, Мирко Вучинич, Тиаго Невес, Ал Хусани (Ёсир Матар, 77), Фарис Жума, Солиҳ Ал Менхоли (жефферсон Фарфан, 46), Султон Ал Суваиди (Салим Ал Ҳаммади, 77).
"Ал Шабаб": Абдулла Рашид, Эсса Иброҳим, Азизбек Ҳайдаров, Жо, Карлос Вильянуева (Марван Дарвиш, 90), Луваннор (Эсса Обайд, 89), Манеи Муҳаммад, Жума Али, Ҳассан Иброҳим, Аҳмад Сулаймон Обайд, Халифа Абдулла (Довуд Жассим, 46).
Огоҳлантиришлар: Жефферсон Фарфан 55, Султон АЛ Суваиди 60 - Карлос Вильянуева 86, Манеи Муҳаммад 87.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›