UZ

Сўнгги янгиликлар

10:56Эрик тен Хаг катта футболга қайтишга яқин  0 10:30Раулга Европанинг учта жамоасидан таклиф бор  1 10:02“Арсенал“ ҳужумчисига Саудия жамоаси таклиф билан чиқди  2 09:51Денис Коростиченко: "Ўзбекистон U-16 терма жамоасига ёрдамим керак бўлган барча жабҳада кўмаклашишга тайёрман. "Локомотив" - "Олимпик" ўйинида ...га мухлислик қилдим"  0 09:34Финалдаги мағлубиятдан сўнг МЮ тўрт нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  8 09:06Вардига Ла Лигадан таклиф бор  0 08:40“Челси“ ва “Ливерпуль“ 18 ёшли футболчи учун курашмоқда  0 08:13Онана ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  3 07:47“Реал“ мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлади  8 07:20Суперлига. Бугун 11-турга старт берилади. Қаршида етакчилар тўқнашуви бўлиб ўтади  13 02:07U21 биринчилиги. Бир ўйинда 13 та карточка, 7 гол урилган ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, пешқадамдан йирик ғалаба: 10-тур натижалари билан танишинг (+ЖАДВАЛ)  2 00:50Алан Ширер: "Аморим билан барчаси ёмонлашди"  10 00:29"Реал" Хаби Алонсо тайинловини қачон эълон қилади?  4 23:49Месси фаолиятидаги энг севимли голини айтди  12 23:14Бэйл: "Тоттенхэм" қарғишдан қутулди"  8

"Ал Шабаб" ОЧЛда қандай иштирок этган? Янгиликлар

"Ал Шабаб" ОЧЛда қандай иштирок этган?

9 февраль куни БААнинг "Ал Шабаб" клуби ОЧЛда ўзининг 23-учрашувини ўтказади.
"Ал Шабаб" Осиё чемпионлар лигасида жами 22та расмий учрашув ўтказган (2таси плей-оффда, 18таси гуруҳ босқичида ва 2таси 1/8 финалда). Шуларнинг 6тасида ғалаба қозонган (сафарда битта), 5 марта дуранг ўйнаган ва 11 бор рақибларга имкониятни бой бериб қўйган.

2009 йил "Ал Шабаб" "D" гуруҳида Ўзбекистоннинг "Бунёдкор", Саудия Арабистонининг "Ал Иттифоқ" ва Эроннинг "Сепахон" клубларига қарши кураш олиб борган.

Дубай клуби гуруҳда 2 ғалаба, 1 дуранг ва 3 мағлубият қайд этиб 7 очко билан охирги поғонанини эгаллаган. "Ал Шабаб" иккала ғалабани ҳам ўз уйида қўлга киритган, ягона дуранг сафарда қайд этилган.

2009 йил
"Сепахон" - "Ал Шабаб" 2:0
"Ал Шабаб" - "Бунёдкор" 2:0
"Ал Иттифоқ" - "Ал Шабаб" 4:1
"Ал Шабаб" - "Ал Иттифоқ" 1:4
"Ал Шабаб" - "Сепахон" 2:1
"Бунёдкор" - "Ал Шабаб" 0:0

2012 йилда "Ал Шабаб" мусобақани плей-офф босқичидан бошлаган. Ўшанда жамоа гуруҳга чиқиш учун ўз уйида Фарғонанинг "Нефтчи" клубини 3:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Гуруҳда эса Азизбек Ҳайдаров жамоаси 2та дуранг ва 4та мағлубият қайд этиб умуман ғалаба қозона олмай гуруҳда сўнгги ўринни банд этганди. Сафардаги ҳар учала ўйинда ҳам имконият бой берилган. "Шабаб" гуруҳ босқичида Қатарнинг "Ал Гарафа", Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" ва Эроннинг "Персеполис" клубига қарши ўйнаган.

2012 йил
"Ал Шабаб" - "Нефтчи" 3:0
"Ал Шабаб" - "Ал Гарафа" 0:0
"Персеполис" - "Ал Шабаб" 6:1
"Ал Шабаб" - "Ал Ҳилол" 1:1
"Ал Ҳилол" - "Ал Шабаб" 2:1
"Ал Гарафа" - "Ал Шабаб" 2:1
"Ал Шабаб" - "Персеполис" 1:3



2013 йилда ҳам Ҳайдаров жамоаси гуруҳ босқичига плей-офф орқали чиққан. Эроннинг "Саба Қум" клубига қарши сафарда ўтган ягона баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилган. Пенальтилар сериясида "Ал Шабаб"га омад кулиб боққан - 5:3.

Жамоа Қатарнинг "Лаҳвия", Ўзбекистоннинг "Пахтакор" ва Саудия Арабистонининг "Ал Иттифоқ" клублари билан бир гуруҳдан жой олган. Гуруҳ босқичида БАА клуби анча яхши иштирок этган ва илк бор 1/8 финалга чиққан. "Шабаб" учун айнан шу босқич охиргиси бўлиб қолган. Дубайда ўтган илк баҳсда "Истиқлол" 4:2 ҳисобида ғалаба қозонганди. Эрондаги жавоб учрашувида ҳисоб очилмаганди.

2013 йил
"Сабо Қум" - "Ал Шабаб" 1:1 (пен: 3:5)
"Лаҳвия" - "Ал Шабаб" 2:1
"Ал Шабаб" - "Пахтакор" 0:1
"Ал Шабаб" - "Ал Иттифоқ" 1:0
"Ал Иттифоқ" - "Ал Шабаб" 4:1
"Ал Шабаб" - "Лаҳвия" 3:1
"Пахтакор" - "Ал Шабаб" 1:2
"Ал Шабаб" - "Истиқлол" 2:4
"Истиқлол" - "Ал Шабаб" 0:0
 

Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор" - "Ал Шабаб" учрашуви 9 февраль куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 17:00да бошланади.
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика