“Ал-Шабаб” Жо ўрнини Жуниньо билан тўлдирди

Дубайнинг “Ал-Шабаб” жамоаси сафида легионер футболчи алмашди.

Осиё Чемпионлар лигаси “плей-офф” босқичидаги рақибимиз бўлмиш “Ал-Шабаб” жамоасини бразилиялик машҳур футболчи Жо тарк этди. Унинг ўрни бошқа бир бразилиялик ҳужумчи Жуниньо Потигуар билан тўлдирилди.

Жуниньо “Ал-Шабаб”га келгунга қадар сўнгги уч мавсумни Молдова чемпионатининг “Шериф” клубида ўтказган эди. 1990 йилда таваллуд топган ушбу ҳужумчи “Шериф” сафида 39та учрашувда майдонга тушиб, 20та гол урган. У илгари Бразилиянинг “Икаса” ва “Америка ПЕ” клублари сафида ҳаракат қилган.


Манба: fcbunyodkor.com