UZ

Сўнгги янгиликлар

17:21"Қўқон-1912" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  6 15:19ЎзЭл Классикосига превью  14 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  5 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2

Хави Жалолиддин Машарипов ва "Пахтакор"ни мақтади Янгиликлар

Хави Жалолиддин Машарипов ва "Пахтакор"ни мақтади

ОЧЛ 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Садд" (2:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози ва ўйиннинг энг яхши футболчиси Хави иштирок этди.

"Кеча ҳам учрашув қийин бўлишини айтиб ўтгандим. Амалда ҳам шундай бўлди. Биз ўйинни яхши бошладик, тезкор гол урдик, бирозгина ўйинни назорат қилдик. Лекин шундан кейин устунликни мезбонлар ўз қўлларига олишди. Танаффусга қадар ўйинимиз яхши чиққани йўқ. Танаффусдан кейин вазият ўзгарди, биз рақиб жарима майдонига яқин ҳудудда хавфли жамоага айландик.

Гоҳ бу, гоҳ бу дарвоза ёнида хавфли вазият содир этилди. Қайд этилган дуранг натижани адолатли деб ҳисоблайман", - дейди Жезуалдо Феррейра.



"Мураббий тўғри айтиб ўтди. Дастлабки 15 дақиқада яхши ўйнадик. "Пахтакор" жуда яхши шаклланган жамоа эканлигини кўрсатди. Айниқса қанотларда яхши ҳаракат қилишди, чап қанотда ўйнаган вингери, Жалолиддин Машариповнинг ҳаракатларини алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим. Иккинчи бўлимда мураббий тактикани ўзгартирди ва ўйинни назорати бизг ўтди. Иккинчи таймда деярли бехато ўйнадик. Ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди. Бутун ўйинни оладиган бўлсак дурангни адолатли деб айта оламан", - дейди Хави.



- Иккинчи тайм бошида айнан қандай ўзгариш содир этилди?
- Биринчи бўлимдаги ўхшамаган ўйинимизни рақибнинг қанотлари туфайли бўлди деган бўлардим. Осиё чемпионлар лигасидек мусобақада омад ҳам керак. Иккинчи бўлимда "Пахтакор"нинг қанотлари хавфини пасайтирдик ва ўзимиз хавфлироқ ҳужум қилишга ўтдик.

- ОЧЛда учта гол урдингиз. Эътиборлиси учала гол ҳам Санжар Қувватов дарвозасига урилди. Ўтган йил "Насаф"да ўйнаганида унга битта тўп киритган эдингиз. Бугун иккита гол...
- Фақат ўзбек клубларига гол ураяпман? Ҳа, "Насаф" билан баҳсда гол ургандим. Бугун яна ўша дарвозабон Қувватовга гол урдим? Ажойиб статистик маълумот, раҳмат. Очиғи билмагандим. Қувватовга Қатарда ҳам гол ураман (кулади).


Рейтинг: +104   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика