UZ

Сўнгги янгиликлар

17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  0 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  0 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  4 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  2 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  10 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  4 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  1 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  6

Хави Жалолиддин Машарипов ва "Пахтакор"ни мақтади Янгиликлар

Хави Жалолиддин Машарипов ва "Пахтакор"ни мақтади

ОЧЛ 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Садд" (2:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози ва ўйиннинг энг яхши футболчиси Хави иштирок этди.

"Кеча ҳам учрашув қийин бўлишини айтиб ўтгандим. Амалда ҳам шундай бўлди. Биз ўйинни яхши бошладик, тезкор гол урдик, бирозгина ўйинни назорат қилдик. Лекин шундан кейин устунликни мезбонлар ўз қўлларига олишди. Танаффусга қадар ўйинимиз яхши чиққани йўқ. Танаффусдан кейин вазият ўзгарди, биз рақиб жарима майдонига яқин ҳудудда хавфли жамоага айландик.

Гоҳ бу, гоҳ бу дарвоза ёнида хавфли вазият содир этилди. Қайд этилган дуранг натижани адолатли деб ҳисоблайман", - дейди Жезуалдо Феррейра.



"Мураббий тўғри айтиб ўтди. Дастлабки 15 дақиқада яхши ўйнадик. "Пахтакор" жуда яхши шаклланган жамоа эканлигини кўрсатди. Айниқса қанотларда яхши ҳаракат қилишди, чап қанотда ўйнаган вингери, Жалолиддин Машариповнинг ҳаракатларини алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим. Иккинчи бўлимда мураббий тактикани ўзгартирди ва ўйинни назорати бизг ўтди. Иккинчи таймда деярли бехато ўйнадик. Ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди. Бутун ўйинни оладиган бўлсак дурангни адолатли деб айта оламан", - дейди Хави.



- Иккинчи тайм бошида айнан қандай ўзгариш содир этилди?
- Биринчи бўлимдаги ўхшамаган ўйинимизни рақибнинг қанотлари туфайли бўлди деган бўлардим. Осиё чемпионлар лигасидек мусобақада омад ҳам керак. Иккинчи бўлимда "Пахтакор"нинг қанотлари хавфини пасайтирдик ва ўзимиз хавфлироқ ҳужум қилишга ўтдик.

- ОЧЛда учта гол урдингиз. Эътиборлиси учала гол ҳам Санжар Қувватов дарвозасига урилди. Ўтган йил "Насаф"да ўйнаганида унга битта тўп киритган эдингиз. Бугун иккита гол...
- Фақат ўзбек клубларига гол ураяпман? Ҳа, "Насаф" билан баҳсда гол ургандим. Бугун яна ўша дарвозабон Қувватовга гол урдим? Ажойиб статистик маълумот, раҳмат. Очиғи билмагандим. Қувватовга Қатарда ҳам гол ураман (кулади).


Рейтинг: +104   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика