"Ал Садд" бош директори: "Хави "Барса" учун муҳим вазиятда ўз клубига кетишни хоҳлади. Биз унинг йўлида турмасликка қарор қилдик"

Alisher
5 ноя 2021, 17:58
"Ал Садд" бош директори Турки Ал Али Хавининг "Барселона"га кетганига изоҳ берди.

"Бундан бир неча кун олдин Хави бизга айнан ҳозир, аниқроғи ўз клуби қийин аҳволда қолган пайт кетишни хоҳлаётганини айтди.

Биз буни қабул қилдик ва унинг йўлида турмасликка қарор қилдик.

Хави ва унинг оиласи ҳали ҳам Дохадаги ажойиб меҳмонлар бўлиб қолишади ва бизнинг муносабатларимиз давом этади", - дейди Ал Али.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/AlsaddSC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›