UZ

Сўнгги янгиликлар

23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  3 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  1 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  1 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  4 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0

"Ал Оруба"га трансфер қилинган Хебай кетишидан олдин нималар деди? Янгиликлар

"Ал Оруба"га трансфер қилинган Хебай кетишидан олдин нималар деди?

Кеча "Андижон" клуби жамоа ҳужумчиси Рубин Хебайни "Ал Оруба" сотгани ҳақида хабар берилганди.

Футболчи андижонликлар сафини тарк этишидан олдин “Андижон” клубининг матбуот хизматига қисқа интервью берди.

“Йил жуда ҳам яхши ўтди. Мен бу ерда ўзимни ниҳоятда ажойиб ҳис қилдим. Бундай атмосферани шунчаки ташлаб кетиш қийин, осон бўлмайди. “Андижон” мени Албаниядаги жамоамдан кейинги энг яхши кўрган клубим бўлиб қолади.

Менда жамоа мухлисларига нисбатан жуда катта ҳурмат бор. Мени қўллаб-қувватлаган ва менга ишонган барча инсонларга раҳмат айтмоқчиман. Бу хайрлашув, лекин бутунлайга дегани эмас, деб ўйлайман.

Албатта, мен барча жамоадошларимга ортда қолган йил учун катта миннатдорчилик билдираман. Бу трансфер учун уларга раҳмат айтаман. Умид қиламанки, “Андижон” йилдан йилга янада яхши натижалар кўрсата олади.

Бу менинг келажагим ҳамда фаолиятим учун яхши имконият ва яхши танлов. Янги клубимга ёрдам бериб, уларнинг келгуси мавсумда Саудия про лигада иштирок этишига ҳиссамни қўшмоқчиман. Ўзим ҳам улар билан биргаликда футбол юлдузларига қарши ўйнашни истаган бўлардим”, – деди Хебай.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика