“Ал Насср“нинг ёзги биринчи рақамли трансфер мақсади маълум
30 июн 09:28
Янгиликлар
“Ал Насср“нинг ёзги биринчи рақамли трансфер мақсади маълум
Криштиану Роналду билан шартномани узайтириб олган “Ал Насср“ ёзда жамоани кучайтириш ишларини бошлаб юборди.
Жамоанинг ёздаги асосий трансфер мақсади “Ливерпуль“ ҳужумчиси Луис Диас бўлиб турибди. Саудияликлар футболчининг транфери учун 90 миллион еврога яқин пул ажратишга тайёр. Диаснинг “Ливерпуль“ билан тузган шартномаси якунига бир йил қолди. Шу сабабли инглиз жамоаси ўз ҳужумчисини яхши нархга сотиб юбориши мумкин.
Маълумот учун, ўтган мавсум колумбиялик ҳужумчи АПЛда 36 та учрашувда 13 та гол урди ва 15 та голга ассист бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар