“Ал Насср” устози: “Роналду Европага қайтади”

Eldor Akmurzayev
29 янв 2023, 10:15
Риёдликлар устози Руди Гарсия ҳужумчи Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.

Португалиялик “Ал Насср” сафида 2 баҳсда қатнашишга улгурди ва самарали натижа кўрсата олмади.

“Роналду – таркибимизни сифат жиҳатдан яхшилайди, у рақиб ҳимоячиларига муаммо туғдиради. У дунёнинг энг яхши форвардларидан бири. У фаолиятини “Ал Насср”да якунлайди деб ўйламайман. Роналду Европага қайтади”, дейди Гарсия.

Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли футболчининг “Ал Насср” билан шартномаси 2025 йил ёзида ўз ниҳоясига етади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: talkSPORT

Сўнгги янгиликлар

Барча ›