"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин
12 июн 15:14
Янгиликлар
"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин
Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клуби ҳужумчиси Жон Дуран жамоани вақтинча тарк этиш эҳтимоли бор.
"Arriyadiyah" хабарига кўра, раҳбарият 21 ёшли колумбиялик футболчини унинг психоэмоционал ҳолати ва техник тайёргарлиги ёмонлашгани билан боғлиқ шахсий сабабларга кўра ижарага бериш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Манбага кўра, Дуран шахсий муаммолар унинг майдондаги барқарорлигига таъсир қилганидан хавотирда. Шу билан бирга, футболчининг "Ал Насср"даги маоши йилига 22 миллион доллар атрофида.
Дуран Саудия Арабистони клубига 2024 йилнинг январида "Астон Вилла"дан 77 миллион евро эвазига ўтган эди. Жорий мавсум у Саудия Арабистони чемпионатида 13 ўйин ўтказиб, 8 та гол уришга муваффақ бўлди. Шунга қарамай, ҳозирча унинг инглиз клубига қайтиши борасида музокаралар олиб борилмаяпти.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар