“Ал-Наср” сариқ, “Бунёдкор” оқ либосда ўйнайди

Narzulla Saydullayev
22 фев 2016, 17:12
“Ал-Наср” – “Бунёдкор” баҳси олдидан ҳар иккала жамоа вакиллари ва учрашув расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда жамоаларнинг эртанги учрашувда қандай рангли либосларда ҳаракат қилиши ҳам аниқланди. Унга кўра, “Ал-Наср” футболчилари сариқ, дарвозабони қора рангли кийимларда ҳаракат қилади. “Бунёдкор” эса оқ рангли либосда кўриниш беради. Посбонимиз эса кўк рангли кийимларни кияди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Чемпионлар лигаси 1-тури доирасидаги “Ал-Наср” – “Бунёдкор” учрашуви 23 февраль куни Ар-Риёддаги “Қирол Фаҳд” стадионида Тошкент вақти билан 22:15да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com