"Ал Насср" Модричга рад этиб бўлмас маош таклиф қилмоқчи
25 янв 2023 00:55
Янгиликлар
"Ал Насср" Модричга рад этиб бўлмас маош таклиф қилмоқчи
Лука Модричнинг Саудия Арабистони чемпионатига кўчиб ўтиши борасидаги бир қанча маълумотлар пайдо бўлди.
Олдинроқ футболчига Криштиану Роналду ҳаракат қилаётган "Ал Насср" томонидан қизиқишлар бўлаётгани айтилганди. Саудиянинг "Okaz" нашри баён қилишича, Ар-Риёд клуби унга 2,5 йиллик шартнома ва йилига 40 млн евро маош таклиф қилмоқда.
Агарда "Реал" қишда уни сотиб юборишни истамаса, "Ал Насср" футболчини ёзда эркин агент сифатида таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилиб кўради. Ушбу мавсумда Модрич ЛаЛигада 16 ўйинда қатнашиб, 3 гол ва 2 ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар