UZ

Сўнгги янгиликлар

17:28Суперлига. Тарихда илк бор аёл ҳакам бошқарган ўйинда 6 та гол урилди   7 17:00Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Динамо" билан дуранг ўйнаб мавсумни учинчи ўринда якунлади  31 16:59Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади  40 16:35"Барселона" 126 йиллигини нишонламоқда: “Бир хил ранг, бир хил рамз, бир хил тарих"  8 16:18Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни ишончли ҳисобда мағлуб этди  2 15:39ЖЧ-2026 гуруҳ босқичига қачон қуръа ташланади?  4 15:35"Ризеспор" — "Кайсериспор". Таркиблар маълум  2 14:28"Бунёдкор" билан ўйинда "Андижон"ни ким мураббий сифатида бошлаб тушиши маълум  3 14:17"Андижон" ярим ҳимоячиси кейинги мавсумни "Бунёдкор"да ўтказади   3 13:56Одил Абдумажидовга Кувайт ва Сербия клублари қизиқиб қолишди  1 13:16Суперлига. 30-турни қайси футболчилар ўтказиб юборади?  0 13:01Жамшид Искандеров: "Водийда чемпион бўлиш қийин"  4 12:43Гвардиола Силванинг "Манчестер Сити" билан янги шартномаси борасида фикр билдирди  1 12:15"Реал" янги ҳужумчи топди  3 11:47Рамос ЖЧ-2026да ўйнашни истамоқда. 39 ёшли ҳимоячи "Монтеррей"ни тарк этиб, қишда Европага қайтмоқчи  0

"Ал Мумтоз" тарихидан. 2012 йилги Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор"ни мағлуб этган "Нефтчи" Янгиликлар

"Ал Мумтоз" тарихидан. 2012 йилги Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор"ни мағлуб этган "Нефтчи"

Эртага Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган азалий рақиблар тўқнашуви "Нефтчи" - "Пахтакор" баҳси бўлиб ўтади. Ушбу ўйин олдидан яқин тарихдаги қарама-қаршиликлардан бирини ёдга оламиз.

2012 йил Олий лиганинг қолдирилган 5-тури доирасида 11 июнь куни Фарғонада "Нефтчи" ва "Пахтакор" ўзаро беллашишади. Ўша ўйинга қадар Деян Журжевич бошчилигидаги "Пахтакор" 8та ўйинда 5та ғалаба ва 3та дуранг қайд этиб 18 очко билан иккинчи ўринда, Юрий Саркисян бошчилигидаги "Нефтчи" 8та ўйинда 3та ғалаба, 3та дуранг ва 2та мағлубият қайд этган ҳолда 5-ўринда эди.

Учрашувда ҳисобни "шерлар" очишади. Иккинчи тайм бошида ҳимоячи Даврон Ҳошимов узоқ масофадан гол уради - 0:1.

Орадан тахминан 10 дақиқа ўтгач мувозанат тикланади. Жарима майдонига узатилган тўпни бугунги кунда ҳакамлик қилаётган Шавкат Насибуллаев дарвозага йўллайди - 1:1.

66-дақиқада Мансур Саидов узоқ масофадан ажойиб тарзда гол уришга муваффақ бўлади ва "Нефтчи" стадиони ларзага келади - 2:1.

"Шерлар" мағлубиятдан қутулиш мақсадида катта куч билан олдинга ўтишади, майдонга ҳужумчилар Баҳриддин Ваҳобов ва Шаҳбоз Эркинов майдонга тушишади. Бироқ голни "Пахтакор" эмас мезбонлар уришади. Фарғоналиклар тўпурари Анвар Бердиев якуний ҳисобни ўрнатади - 3:1. Шу тариқа "Пахтакор"нинг ўша мавсумдаги дастлабки мағлубияти Фарғонада содир бўлади.

Ўша йил "Пахтакор" 59 очко тўплаб Ўзбекистон чемпиони бўлган эди. "Шерлар" мавсумдаги учта мағлубиятни "Нефтчи", "Шўртан" ва "Бунёдкор"дан қабул қилиб олишганди. "Нефтчи" эса 37 очко билан чемпионатни 6-ўринда тугатганди. Ўша мавсум Юрий Саркисян учун "Нефтчи"даги тўлақонли сўнгги мавсуми бўлганди. 2013 йил май ойида бош мураббий истеъфога чиқарилганди.

"НЕФТЧИ" - "ПАХТАКОР" - 3:1 (0:0)

11.06.2012. 5-тур. Фарғона. "Фарғона" стадиони. 13098 томошабин.

Бош ҳакам:
Коваленко Валентин

Голлар:
0:1 - Ҳошимов Даврон, 46
1:1 - Насибуллаев Шавкат, 57
2:1 - Саидов Мансур, 66
3:1 - Бердиев Анвар, 82

"НЕФТЧИ": Турдалиев Фаррух; Пўлатов Шукурали; Нурбоев Ойбек; Насибуллаев Шавкат; Ёқубов Бахтиер; Исроилов Отабек (Саидов Мансур, 46); Смоляченко Павел (Низомиддинов Муҳсин, 76); Мирзаев Сардор; Ҳакимов Шерзод (Бердиев Анвар, 65); Эрматов Дилёрбек; Акрамов Иқбол.
"ПАХТАКОР": Лобанов Александр; Кримец Егор; Махарадзе Кахи; Абдухолиқов Темурхўжа (Эркинов Шаҳбоз, 54); Климиашвили Иракли; Каримов Шерзод (Маҳсталиев Аббосбек, 64); Ҳошимов Даврон; Суюнов Илҳом; Андреев Станислав; Козак Владимир; Қиличев Ойбек (Ваҳобов Баҳриддин, 74)

Огоҳлантиришлар: Климиашвили Иракли, 57; Саидов Мансур, 66; Андреев Станислав, 76; Бердиев Анвар, 82; Кримец Егор, 87; Пўлатов Шукурали, 90+2





Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика