“Ал-Жайиш”да йирик мағлубият, Рашидовда 90 дақиқа

Narzulla Saydullayev
22 янв 2017
Қатар Юлдузлар лигасида 17-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов тўп тепаётган “Ал-Жайиш” клуби ўз уйида “Ар Райян”га 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

Рашидов учрашувда тўлиқ ўйнади. Чемпионатнинг 17-туридан сўнг “Ал-Жайиш” 34 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.


Қатар Юлдузлар Лигаси. 17-тур
"Ал Жайиш" - "Ар Райян" 1:4
Голлар:
Лукас Мендес 30 - Себастьян Сория 13 пенальти, Серхио Гарсия 33, Родриго Табата 75, Натан Отавио 82




Сайтимизнинг Facebook даги саҳифаси - facebook.com/championat.asia


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia