“Ал-Жайиш” аутсайдер билан дуранг ўйнади, "Ал Харийтият"да мағлубият

Narzulla Saydullayev
4 янв 2017, 22:36
Қатар Юлдузлар лигасида 14-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов тўп тепаётган “Ал-Жайиш” клуби сафарда “Ал-Вакра” билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Рашидов учрашувда тўлиқ ўйнади. Чемпионатнинг 14-туридан сўнг “Ал-Жайиш” 30 очко билан турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.

Санжар Турсунов "Ал Харийтият"даги дебютини Хави ўйнаётган "Ал Садд"га қарши ўтказди. Мазкур ўйинда Турсунов 82 дақиқа ҳаракат қилди. "Ал Харийтият" 12 очко билан 11-поғонани эгаллаб турибди.


Қатар Юлдузлар Лигаси. 14-тур
"АЛ ВАКРА" - “АЛ-ЖАЙИШ” 0:0

"АЛ ХАРИЙТИЯТ" - "АЛ САДД" 0:1
Гол:
Иброҳим Мажид 74





Сайтимизнинг Facebook даги саҳифаси - facebook.com/championat.asia

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia